UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 00:00Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  0 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  13 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  4 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  16 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  5 19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  6

"Мен ҳар уч кунда имтиҳон топшираман" — Анчелотти Янгиликлар

"Мен ҳар уч кунда имтиҳон топшираман" — Анчелотти

Италиялик мураббий докторлик диссертациясини ёқлади.

Карло Анчелоттининг узоқ йиллик ютуқлари Парма университети томонидан эътироф этилди. Италиялик спорт ривожига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

Университет Анчелоттига фахрий доктор унвонини берди. Мураббий жисмоний фаолиятни мослаштириш фан ва техникаси соҳасида ўзини намоён қилди.

Тиббиёт ва жарроҳлик факультети раҳбарияти Анчелотти номзодини кўрсатиш учун ариза топширди. Таклиф Академик сенат томонидан қабул қилинди ва кейин Олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини томонидан маъқулланди.

Тақдирлаш маросимида Анчелотти "Футбол – ҳаёт мактаби" мавзусида докторлик маърузасини қилди. Мураббий нутқи давомида юзида табассум билан уни "доктор" деб аташларини яхши кўришини таъкидлади.

"Мен докторлик даражасини олдим ва баъзилар бир нечта имтиҳонлардан ўтганимни айтишади. Дарҳақиқат, мен кўп имтиҳонлардан ўтганман ва ҳамон ҳар уч кунда имтиҳон топшираман. Мени доктор дейишса, ёқади. Футболчиларимга мени шундай чақиришларини айтаман", – деди Анчелотти.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика