UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Мбаппе ЕЧЛ 58 та учрашувида 62 (39+23) очко тўплади Янгиликлар

Мбаппе ЕЧЛ 58 та учрашувида 62 (39+23) очко тўплади

Турнир тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 10-ўринга чиқишга 11 та гол қолди.

Килиан Мбаппе кеча Чемпионлар Лигасидаги голлари сонини 39 тага етказиб олди.

Эндиликда Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган "ПСЖ" – "Маккаби" (7:2) учрашувида дубль қайд этган ва иккита голли узатмани амалга оширган франциялик ҳужумчи мусобақанинг 58 та учрашувида 39 та гол урди ва 23 та голли пас узатди. Мбаппе ушбу голлардан 6 тасини 2016/17 йилги мавсумда "Монако"да ўйнаганида урган.

Мбаппе 39 та тўп билан Фернандо Морьентесни ортда қолдириб, Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Эндиликда улар 19-ўринни бўлишиб туришибди.

Юорида "Ювентус"нинг собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро ва ПСЖ ҳужумчиси Неймар (ҳар бири 43 тадан), "Челси" собиқ форварди Дидье Дрогба (44), "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ (45), "Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро ва "Бенфика" собиқ аъзоси Эйсебио (ҳар бири 47 тадан), "Реал" афсонаси Альфредо Ди Стефано ва "Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович (49 тадан).

ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида ўнинчи ўринни "Милан"да ўйнаган Филиппо Инзаги эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 50 та гол бор.

Шу тариқа, 23 ёшли Мбаппе Чемпионлар Лигасида рақиблар дарвозасини 11 марта ишғол қилса, рўйхатнинг 10-поғонасидан жой олади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика