UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Ал Жазира" устози Голландия бош мураббийи бўлишни истамади  0 18:52ВИДЕО. "Шанхай СИПГ" - "Сеул" 4:2  1 18:44Баҳодир Пардаевни табриклаймиз  1 18:35ОЧЛ. "Шанхай СИПГ" муддатдан аввал нимчорак финалга чиқди  3 18:21Olamsport: Фазлиддиндан америкаликларга аталган палов, боксчиларимиз Тошкентда ва бошқа хабарлар  4 18:14Де Бур: "Барселона" футболчиси бўлиш учун Эриксенда ҳамма нарса бор"  5 18:11Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-20 - Тожикистон U-20 2:2  0 17:45"Пахтакор"да яна мураббий ўзгарди, у ҳам вақтинчага  30 17:43Конте: "Террига осон эмас, чунки у кам ўйнашга кўникмаган"  1 17:36Olamsport'да қизиқарли қайтиш: Мария Шарапованинг 15 та энг ажойиб либоси  2 17:12Раевац Таиландда?  7 16:41Луис Энрике: "Испания чемпионатида кутилмаган натижалар бўлади"  6 16:10"Арсенал" Emirates Cup доирасида "Севилья" ва "Бенфика" билан ўйнайди  4 15:56Биринчи лига. 6-тур ўйинлари бошланди. LIVE  16 15:49"Машъал": Искандар Шойқулов 24 ёшда!  6

19 апр 19:20
Янгиликлар

Майли, хафа бўлма, бундеслига

Теглар :  РеалБаварияЕЧЛ
"Реал" жамоаси Европа чемпионлар лигаси ярим финалига кетма-кет етти марта чиққан дастлабки клубга айланди.


Бу сафар Зинедин Зидан бошқарувидаги жамоа "Бавария"ни чорак финалда қолдириб кетди.
Мадриддаги учрашувдан кейин "Реал"ни ярим финалга йўл олганидан кўра, ушбу ютуқ қандай қўлга киритилгани кўплаб баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда.

Аслида нима бўлди?

Мюнхендаги икки хил таймлардан кейин "Реал" уйига аъло кайфият ва яхши натижа билан қайтганди. "Альянц Арена"даги биринчи бўлим "Бавария"нинг устунлиги остида, иккинчи тайм эса "Реал" ҳукмронлигида ўтганди. Ноҳақ белгиланган пенальтини Артуро Видаль аниқ амалга ошира олганида, балки воқеалар ривожи буткул бошқача кечиши ҳам мумкин эди. Аммо Видалнинг нуқтадан адашгани яхшиликка бўлди. Футболда ҳар доим ҳам адолат ғалаба қозонмай қолганига кеча гувоҳ бўлдик. Лекин Мюнхендаги биринчи бўлимнинг охирги дақиқаларидаги ҳакамнинг хатоси эвазига белгиланган пенальтини голга айланмагани мантиқан тўғри бўлганди.
"Реал" Мюнхендан ҳақли ғалаба билан қайтганди. Ўша баҳсдан кейин ҳеч кимда ортиқча саволлар туғилмади.

Аммо кечаги беллашувда ҳақиқий миллионлар ўйини ишқибозлари чинакам шиддатли футболни тўлиқ томоша қилиш имкониятидан маҳрум бўлишди.

"Бернабеу"даги баҳсни ҳар иккала жамоа жуда эҳтиёткорлик ва хато қилишдан қўрқиб бошлашди. Аммо таблодаги ҳисоб "Бавария"ни кўпроқ олдинга ўтишини талаб қиларди. "Реал" нисбатан хотиржам қарши ҳужумда ўз имкониятини кутди ва бир қатор вазиятларга эга бўлди. Бироқ шу куни "Реал" футболчилари ҳам кўплаб вазиятларда нўноқроқ ўйнашди. Яъни ҳаяжон натижасида мадридлик футболчиларда ҳам охирги нуқтани қўйишда кўплаб хатоликлар кузатилди. Майдон марказида эса ҳар иккала жамоа футболчилари бетартиб ва узатмаларда ноаниқликларни кўпайтириб юборишди. Ўйин ўта муҳим аҳамият касб этиши натижасида содир бўлган бу каби хатоликлар биринчи бўлимнинг охирги дақиқаларигача давом этди.
"Реал" таркибида шу куни Марсело майдондаги барча футболчилардан кўра кўпроқ меҳнат қилди ва сўзсиз учрашувнинг энг яхшиси бўлди. Биргина шу футболчи бутун ўйинни юқори нотада ўтказди.
Роббеннинг тепган тўпи дарвоза тўридан жой олаётганда ҳам Марсело жонбозлик кўрсатди. "Реал"нинг кўплаб ҳужумини ташкил этишда ҳам, қанотларда рейдларни амалга оширган ҳам, ҳимояланишда Роббенни кўплаб вазиятларда зарарсизлантирган ҳам Марсело бўлди. Қўшимча таймдаги "Реал"нинг иккинчи голини киритилиши ҳам тўлиқ Марселонинг хизматлари эди.
Иккинчи таймда "Бавария" ўйинга юқори темп қўшди. "Реал" ҳам ушбу таклифга лаббай деди ва тезрок ҳаракатлана бошлади. "Бавария"нинг дадил ўйнаши ва майдон марказида устунлик яратиши натижасида рақиб дарвозаси томон хавфлар ошди. Аммо иш якуний зарбагача етмай қолаверди.
Роббенга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин "Бавария" пенальтидан ўйиндаги ҳисобни очди. Шундан кейин "Бавария"да, хусусан Видалда ажойиб имконият вужудга келди. Роббеннинг заргарона пасидан сўнг Видаль тўпга тўғри оёқ қўя олмади. Акс ҳолда ўша вазият "Бавария"ни ярим финалга етаклаши ҳам мумкин эди.
Лекин...
Асосий дақиқа якунига яқинлашаётган бир пайтда Видаль Асенсиога нисбатан "подкат" ишлатди. Шу вазиятда ҳакам Артурога иккинчи сариқ карточкасини кўрсатди ва майдондан четлатди. Ваҳоланки Видаль тўпга ўйнагани шундоқ кўриниб турганди. Аммо бу сафар Мюнхендагидан фарқли ўлароқ, яъни ноҳақ тарзда "Бавария" учрашувни бир киши кам бўлиб давом эттиришга мажбур бўлди.
Бу Карло Анчелотти жамоасини дастлабки ўйинда бўлгани каби "чўктириб" қўймади. "Бавария" қўшимча бўлимнинг дастлабкисини тажовузкор руҳда бошлади. Ҳужумлар уюштирилди, "Реал"ни ўз жарима майдончаси атрофида ҳимояланишга мажбур эта олди.
Аммо бу кўпга чўзилмади. "Реал"нинг позицион ҳужумларидан бирида Рамоснинг жарима майдончасига оширган тўпини Роналду қабул қилиб олди ва Нойерни яна бир бор доғда қолдирди. Фарқи шундаки, бу гол ўйин қоидаларига зид равишда киритилди. Бу ерда Роналду ёки унинг жамоасига эътироз йўқ. Улар ўз ишларини қойилмақом тарзда уддалашди. Лекин лайнсмен ўша вазиятда қўпол қилиб айтганда, "ухлаб" қолганди. Кўириш керак ва шарт бўлган ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этмаган қанот ҳакамининг қўпол хатоси "Бавария"ни чорак финалда тўхташга мажбур этди.
"Реал" - "Бавария" тўқнашувининг кулминацион нуқтаси айнан ўша вазият бўлди. Ўша гол барчасини бузиб қўйди. Унгача бўлган хатолар, яъни ноҳақ четлатиш, Каземирони бир неча марта кечириши (иккинчи сариқ карточка кўрсатишни ёдидан кўтарди) ўринли эътирозларга сабаб бўлди. Лекин бу майда деталлар кўзга кўринмай кетарди. Бироқ "топ-тоза" оффсайддан урилган голни инобатга олиш ҳаммасидан ошиб тушди. Кечаги ўйинда кимдир қизил карточка олиши керак бўлган бўлса, бу унда Каземиро бўлиши керак эди. Роббенга нисбатан камида икки маротаба қоидани бузган ва бу тўлиқ иккинчи огоҳлантиришга тортиши борасида тортишишга ҳожат ҳам йўқ.
Агарда ўша вазиятда лайнсмен адашмаганида "Реал" ютолмасди, "Бавария" ярим финалга чиқарди, дейиш фикридан йироқман. Ноҳақлик бўлгани, тўқнашув тақдирини жамоаларнинг хатоси ёки мураббийларнинг адашуви эмас, ҳакамнинг қўпол хатоси ҳал этди. Мухлислар қўшимча таймларда футбол байрамидан тўлиқ баҳраманд бўла олишмади. Аламли тарафи шунда.

Футболда видео-такрорларни жорий этиш керакмикан, деб қолади одам.

"Реал" зўр ўйнади, "Бавария"ни ҳар томонлама "эзиб" қўйди, деяётганларни бир эслатма: Тўғри, "Реал" кўплаб жиҳатлар бўйича ёрқинроқ кўринди. Бу борада эътироз йўқ. Аммо "Реал"нинг ҳар иккала ўйиндаги "уйғониши" ҳам рақибнинг бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг бошланди.
Хаттоки бу сафар бир киши кам бўлиб қолган "Бавария" камчиликда ҳам таслим бўлмади. Балки ҳакамларнинг хатоси қурбони бўлди.
Ярим финал масаласини "Реал" ёки "Бавария" ҳал этганида бу каби эътирозларга умуман ўрин қолмасди.

Футболда тобора ҳакамлар хатоси юқори планга чиқиб бораётгани ва бу нарса ЕЧЛнинг муҳим палласида энг кучлиларни аниқлаб қўяётгани ачинарли ҳолат. Демак ҳозирги замонавий футболда содир бўлаётган вазиятларни аниқлашда ҳакамлар улгуришмаяпти. Бу атай қилинган хато эмас албатта. ФИФА видео-такрорларни жорий этмаса ҳам, ҳакамларнинг хатосидан кейин кескин чоралар кўрмаса, бу хатолар камаядиганга ўхшамаяпти. Ҳакамлар ҳам одам, улар ҳам хато қилишади. Лекин уларнинг хатолари йирик мусобақаларда энг кучлиларни аниқлашда ўз таъсирини кўрсатаётгани футбол жозибасини ўлдиради.

Германия бундеслигасининг икки етакчиси, дастлаб "Боруссия" лайнсменнинг ўта қўпол хатосидан азият чекканди. Кеча "Бавария" худди шундай ҳолатни деб ярим финалга чиқиш имкониятидан мосуво бўлди.
Тоза, жентельменларча футбол ўйнашга ўрганган лига вакилларини ЕЧЛда ҳакамлар "буғиб" қўйгани ачинарли албатта. Майли, хафа бўлма, бундеслига.

Чорак финалнинг бошқа жавоб учрашувлари ва ярим финалларда ҳакамлар ўз ишлари билан машғул бўлишлари ва катта саҳнага чиқишга ошиқмасликларини сўраб, уларга омад тилайман. Футбол жозибасини нотўғри чалинган хуштак ёки шунчаки асоссиз кўтариладиган ёки кўтарилмай қоладиган байроқчалар ҳал этмасин.

Ярим финалга йўл олган "Реал" ва уларнинг мухлислари эса байрамни давом эттираверишсин. Хатони ҳакам қилди, "Реал" эса ўз ишини.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: -47   

Фикрлар

+36   
19 апр 20:00:53
REAL MADRID
BU BOLA TOZA BARCA MUXLISI SHEKILI, FIKRLARIDA TUSHKUNLIK KAYFIYATI BILINIB QOLIBDI...
+36   
19 апр 19:44:42
Undecima11
Iye bu Shaxboz Beg'amovKu :) birinchi uyinda 3-1ni folbinlik qilgandila :) Hormeng charchamey turibsimi !! Bavariya eson omon yetvoldimi uyiga :) Ronaldo Noyerni oyog'larini ham sindirvoribdiku (tezroq tuzalib ketsin) afsuski uyindan oldin nimanidur gapiriwga ertamasmikin deb o'ylayman hech kim bilmaydi qanday uyin buliwini
+30   
19 апр 19:51:05
Mirjalolboy
Ҳурматли Шаҳбозбек ! Бу гапларни гапирганиз яхши лекин одам деган объектив бўлиши керак. Нима учун Барса ютганида шу мазмундаги гапларни ёзмаган эдингиз ваҳолангки иккисида ҳам бир хил камчиликлар кузатилди. Кеча ҳакам Реал фойдаси учун ҳам пеналти белгилагани йўқку. Холис фикрни билмоқчи бўлсангиз Хушнуд Худойбердиев фейсбукда ёзган постини ўқинг. Ана ўша ерда холис одамнинг гапи. Ман сизни бошқача ҳурмат қилар эдим лекин !
+27   
19 апр 22:11:48
Uz_Madridista
Bir tiyga qimmatsan Shahboz
+25   
19 апр 19:25:56
Роналдиньио
Нега барса псжни ютганда хеч ким хатони хакам қилди демади хамма айтекин псж 6-1 деди тўғрими холис бўлилар
+23   
19 апр 19:41:23
13
Qilaveramiz bayramni hurmatli SHaxboz aka, alam qilyaptimi. Bavariya penaltidan gol urganda nima bo'lardi baribir tepdiku zo'r bo'lsa ursin edi ayb o'zlarida xadeb Realga qarshi chiqavermang. Siz jurnalist tarafkashlik qilmang. Bashoratingizni eslang birinchi o'yinda Bavariya 3-1 yutadi degandingiz ko'rdingizmi siz xam adashasiz Ramosni bo'yniga osilib olganlarida nimaga penalti bor deb aytmaysiz xolis bo'ling.
+21   
19 апр 20:18:51
Real Madrid
Jurnalist bavariya muxlisimi? Shu gaplariga qishlog'imizning barcha kesaklarini yepti
+19   
19 апр 19:59:08
antiSPORTtv
O‘rtoq jurnalist holis bo‘lib keyin maqola yozing. Barsa-Psj dan keyin 2og‘iz narsa yozmagan endi 2 bet narsa yozibdilar bu kishi. Bugun barsa yeb qo‘ysa (yeydiyam hali) hafa bo‘ona CA sayti deb maqola yozinglar.
+17   
19 апр 19:30:57
мухсин..-1986
Бегамовни уфф президенти этиб тайинлаймиз балки а.
+16   
19 апр 22:08:44
Uz_Madridista
Bu maqoli o'qib bir narsani chunish mumkin bizada hali jurnalistkaga bor Barca - PsJ da ko'rmadim hichkim o'yindan keyin Barca hakammi yordami bilan yutdi maqola yozib chiqmadi CA saytigayam qoilmasman maqolani chiqarganiga
+15   
19 апр 22:09:55
Superman
Beg'amov degan beg'am odamlarga o'xwab fikrlarkan. Ko'riniwidan Barsani muxlisi ekanlar. Nega endi Barsa 6-1 yutgan o'yindagi hakamning xatosini muhokama qilmay, Realni o'yiniga yopiwvoliwdi hammalari? Alyans Arenada yutib ketgan Realni Bavariyadan kuchsiz deyiw mumkinmi? Vidalga berilgan penalti bilan Casemiroga berilmagan penaltidagi vaziyat bir xil edi, Real hech nima demadi, 1 ta gol emas 2 ta golni kechgan taqdirdayam Real baribir keyingi bosqichga chiqardi. Tan olinglar Real baribir kuchli. Muhokama qilavermanglar!
+13   
19 апр 22:05:31
Махсаджон
Э бу халиги 1чи уйин олдидан БАВАРИЯНИ РЕАЛГА АЙТЕДИГОН СУЗИ БОР ДЕГАН БАВАРИЯ МУХЛИСИКУ!))ХА ФУТБОЛЧИЛИК УКА ХАФА БУЛМЕС. АХИР БУ РЕАЛКУ !!!____РЕАЛ ЧЕМИОН ___ХУДО ХОХЛАСА__!!!!
+13   
19 апр 20:46:16
King_Gh0sT
Brat kecha siz oyinni radioda eshitibsiz shekilli huddi oyinni boshqa odamlardan eshitib maqola yozayotganga oxshes agar shu maqoladagi fikrga kimdur qoshilsa u xam aniq bilaman radio orqali oyinni eshitgan holos bu boshqacha bolishi mumkin emas
+12   
19 апр 21:29:44
Madridist
Siqilma hammasi yaxshi bo'ladi, Bavariya bir kun yutadi, E Siqilma uka (Shahzod Beg'amov) o'zini bos. Real baribir Real-da siqilma uka ))))
+12   
19 апр 19:52:27
Undecima11
Kambaraliev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Маколага гап ёк хакикатлар ёзилган. Лекин шу барса реал жонга тегди тогриси кайси мавзуга кирма уриш жанжал бу икки клубдан Бошка жамоа ёкдек гоё
Uzr hech qanaqasiga bu yerda maqola tog'ri yozilmagan bir tomonlama yozilgan maqola BAVARIYA fanati tomonidan !!! yoki Bundesliga fanati !!! hamma narsani Madridga qarwi yozilgan !!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  223
ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди
Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  173
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  71
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг