UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  0 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   9 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32

Махарадзе 5 йилга футболдан четлатилди — Этика қўмитаси қарори Янгиликлар

Махарадзе 5 йилга футболдан четлатилди — Этика қўмитаси қарори

ОАВда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган "Локомотив" аъзоси Кахи Махарадзе ва бошқаларнинг тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этганлиги ҳолати юзасидан ЎФА томонидан тегишли тартибда текширув ўтказилиб, Этика қўмитасида кўриб чиқилди.

"Аниқланишича, "Локомотив" ПФК футболчиси Кахи Махарадзе, футболчи Евгений Кочнев, Грузия фуқаролари Г.К. ва Ч.М. исмли шахслар ўзаро тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан бойлик орттириш мақсадида, хитойлик ўзини Жай деб таништирган шахснинг ишончига кириб, тотализатор конторалари орқали "Локомотив" футбол клубининг учрашувларини Кахи Махарадзе ва бошқа футболчилар билан келишган ҳолда ўзлари учун қониқарли натижа билан якунлашга ёлғон ваъда бериб, ишонтирганлар.

Хусусан, шу йил 27 май кунги "Навбаҳор" – "Локомотив" учрашувида 2:0 ҳисоби қайд этилган бўлиб, К.Махарадзе, Г.К., Ч.М. ва Е.Кочнев мазкур ўйин учун Жай исмли шахсдан тахминан 30.000 АҚШ доллари олиб, ўзаро бўлишиб олганлар.

Бундан ташқари, "Локомотив"нинг АГМК ва "Сўғдиёна" футбол клубларига қарши учрашувларига юқоридаги шахслар томонидан пул тикиш масаласи муҳокама қилинган бўлса-да, лекин бу амалга ошмагани аниқланган (ушбу маълумот ОФК ва "Sportradar" ташкилотлари томонидан ҳам тасдиқланган).

Шундан сўнг, "Локомотив"нинг меҳмонда Насафга қарши учрашувда мағлуб бўлишини тахмин қилиб, К.Махарадзе бу ўйинни ютқазиб беришига Жайни ишонтириб, у томонидан тотализаторда пул тикилишига сабабчи бўлган.

"Локомотив" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланганидан сўнг Жай ўзи томонидан ютқазилган 100.000 АҚШ долларини К.Махарадзе, Ч.М., Г.К. ва Е.Кочневдан талаб қилган. Рад жавоби олгач, ўч олиш мақсадида улар ҳақидаги маълумотларни ЎФА ва ОАВларнинг электрон почталарига юборган.

ЎФА томонидан текширув бошлангач, Жай ноқонуний фаолияти натижасида ўз мамлакатининг тегишли ташкилотлари томонидан жавобгарликка тортилиши мумкинлигини англаб, юқорида юборган маълумотлар нотўғрилиги, суратларни ўзи ясаганлиги ҳақида хабар юборган.

Юқоридагиларни ўрганиб чиқиш натижасида, ЎФА Этика қўмитаси йиғилишининг қарорига кўра, Кахи Махарадзе Интизом кодексининг тегишли бандлари бўйича айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан 5 йил муддатга четлатилиб, юз миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, футболчи Евгений Кочнев ҳам Интизом кодексининг тегишли бандлари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан 3 йил муддатга четлатилиб, ўттиз миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Текширув давомида "Локомотив" ПФКнинг бошқа футболчилари ва мураббийлари тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этмаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга алоқадор бўлган чет эл фуқароларининг шубҳали ҳаракатлари бўйича маълумотлар тегишли халқаро ташкилотларга юборилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ОФК ва “Sportradar” билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келмоқда ҳамда шу каби ҳолатлар аниқланса, айбдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради", – дейилади ЎФА хабарида.



Мавзу юзасидан чоп этилган мақолалар:

"Махарадзе иши" ёпилдими?

SPORTRADAR Кахи Махарадзе ишида ёрдам бера оладими?

"Локомотив" сўнгги воқеалар юзасидан расмий баёнот берди

Ўйиндан ўт, "Локомотив"да ... чиқди. Ёхуд Кахи ёлғиз эмас

Жиддий "юришлар" пайти келдими?!

"ЛОКОМОТИВ" ФУТБОЛЧИСИ ЎЗИ ИШТИРОК ЭТГАН ЎЙИНГА ПУЛ ТИККАНМИ?

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика