UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  75 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

"Махарадзе иши" ёпилдими? Янгиликлар

"Махарадзе иши" ёпилдими?

2 кундирки, футболимиз ихлосмандларининг бор эътибори Тошкентнинг "Локомотив" клуби атрофида содир бўлаётган воқеаларга қаратилган.

Бироз аввал "Спортс.уз" нашри "темирйўлчилар" сардори ҳақидаги маълумотларни сиздириб юборган шахс гапларидан тониб, фейк тарқатгани ва футболчиларга туҳмат қилганини билдириб, барчадан узр сўрагани тўғрисида маълумот берди:

"Салом, узр. Мен "Локомотив"нинг чин мухлисиман. Уларни ҳар бир ўйинини кузатиб бораман. Охирги пайтларда кўп мағлубиятга учрагани учун, ғазабланиб шу ишга қўл урдим. Мен Ўзбекистондаги барчага соҳта хабар жўнатган эдим. Футболчиларнинг расмларини интернетдан кесиб олдим. Яна бир бор барчадан узр сўрайман!"

Тасдиқланди

"Локо"нинг хитойлик "мухлиси" ўтган гал ўзини тотализатор кантораси инспектори сифатида таништирган эди. Махарадзе ҳақидаги хабар ОАВга сизиб чиқиши билан "Championat.asia"да қилган чиқишимда унинг ҳеч қайси букмейкерга алоқаси йўқлиги ҳақида ёзгандим. Мана, 48 соатдан кейин ўзи ҳам тан олди. 

Яна қайтараман: хабарларни сиздирган шахс на мухлис, на инспектор. У мижозлари (футболчилар)нинг ўйинига нолегал кантораларда ставка қилиб, даромадни улар билан бўлишадиган жиноятчи. Ўзаро муносабатлар катта маблағга "куйган" "Локо мухлиси" Кахини қурбон қилиш орқали бошқа шерикларига таҳдид қилган бўлиши мумкин.

Нега чекинди?

Ҳеч ким "хитойлик мухлис" нега бир думалаб, ортга қадам қўйганини тушунмаяпти. Бу вазиятда ақллироқ одамлар шунақа хулоса қилиши мумкин: "Махарадзе тўғрисидаги маълумотлар тарқалганидан кейин ишнинг ичидаги бошқа шериклар қўрқди ва ўртадаги қарзни узиб, "хитойлик мухлис"нинг оғзини ёпишди".

Аммо бу вариант ҳам хато бўлиши мумкин. Championat.asia'га маълум бўлишича, ЎФА қошидаги инспекция мазкур иш бўйича ФИФА ва ОФКнинг тегишли органлари билан ҳамкорлик қиляпти. Хабарни сиздирган киши фақат Ўзбекистон чемпионатига "ставка" қилмаслиги аниқланган. Шу туфайли халқаро ташкилотлар унинг шахсиятини аниқлашга жиддий тарзда ҳаракат қиляпти. Бу терговда иштирок этаётганлар томонидан "хитойлик мухлис"га етказилган, у шу туфайли чекинган бўлиши мумкин. Чунки Чин юртида бизникидан фарқли равишда спортдаги товламачилик учун ҳам қўрқинчли жазолар муқаррар.

Тўхташ йўқ!

Юқоридаги баёнотдан кейин мухлисларнинг кайфияти тушиб кетди. Кўпчилик иш шу нуқтада тўхташи, Кахи оқлаб юборилишини кутяпти. Бу хил фикрларга муносабат олиш учун ЎФА билан боғландик.

"Хавотирга ўрин йўқ! Бу иш ҳеч қанақасига тўхтаб қолмайди. Масъуллар ярим тун бўлишига қарамай, ҳозир ҳам шу масалада ишлашяпти", — дейилди қўнғироқда. 

Куни кеча Равшан Эрматов билан шу мавзуда суҳбатлашган эдик. Равшан ака барча хотиржам бўлиши, "Махарадзе иши" охирига етказилишини ташкилот президенти Абдусалом Азизов шахсан хоҳлаётганини айтди.

Тўлабек Акрамов билан ҳам доимий алоқада бўлиб турибмиз. "Локо" раҳбарияти иш охирига етказилишини ҳаммадан кўпроқ хоҳлаяпти. Шундай экан, хавотирланманг. ЎФА қошидаги махсус инспекцияга ишонамиз ва айбдорлар тўлиқ жазоланишидан умид қиламиз. Сиз ҳам вазиятдан чалғимай, воқеалар ривожини кузатиб боринг.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика