UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  3 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  9 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  0 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3

"Локомотив" сўнгги воқеалар юзасидан расмий баёнот берди Янгиликлар

"Локомотив" сўнгги воқеалар юзасидан расмий баёнот берди

Кеча ва бугун футболга алоқадор сайтларда "Локомотив" ПФК футболчиси, асосий жамоа сардори Кахи Махарадзенинг келишилган ўйинда иштирок этгани юзасидан хабарлар тарқалди.

"Шуни маълум қиламизки, айни пайтда ЎФА "Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси" ушбу масала юзасидан суриштирув-текширув ишларини олиб бормоқда. 

Вазият қандай якун топиши ҳамда ҳақиқий айбдор(лар) топилиб жазоланиши "Локомотив" ПФК учун ҳам муҳим. Зеро, жамоамиз ҳар доим ҳалол ўйин тарафдори бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Биз келишилган учрашув, тотализатор ва ҳар қандай пул тикиш йўли билан ўйналадиган ўйинларга мутлақо қаршимиз!

"Локомотив" ПФК ушбу масала юзасидан ЎФА ва "Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси"нинг расмий хабар беришини кутишини маълум қилади", – дейилади клуб баёнотида.

Аввалроқ  ЎФА кечаги келишилган ўйинларга оид маълумотлар бўйича илк баёнотини тақдим этган эди.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика