UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  14 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  5 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  33 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  16 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10

Мавсумни медалларсиз якунлаш, чемпионат тўпурарига айлангани борасида Акбар Усмонов билан суҳбат Янгиликлар

Мавсумни медалларсиз якунлаш, чемпионат тўпурарига айлангани борасида Акбар Усмонов билан суҳбат

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсуми якунланди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби мавсумни 4-ўринда якунлади.

 Акбар Усмонов эса 55та гол билан чемпионат тўпурарига айланди. 

Шундан кейин футболчининг мавсум якунлари бўйича фикрларига қулоқ тутдик.

Мавсум якуни ҳақида
- Чемпионатни ажойиб руҳда бошладик . Мазмунли ўйинларни ўтказдик . Заҳира ўриндиғида муаммолар бўлса ҳам қўлдан келганча чемпионлик учун курашдик. Кутилмаганда йўқотилган очколар сабабли чемпионликдан мосуво бўлдик.

Чемпионлик пойгасидан чиқиш кетиш борасида
- Биринчи даврадан сўнг ҳам 1-ўринда бораётган эдик. Лекин чемпионат давомида заҳира ўриндиғимиз анча кичрайиб кетди. Жароҳатлар, ортиқча сариқ карточкалар натижаларимзга таъсир кўрсатмай қолмади. Керагидан ортиқ очколарни йўқотдик. Якунда бу йўқотилган очколар қимматга тушди ва жамоамиз медалларсиз қолди.

Мавсум тўпурари бўлиши хусусида
- Мавсум давомда голларим сони балки кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин ҳар имкониятларимдан фойдаланаверсам легионер сифатида топ жамоаларда ўйнаётган бўлардим (кулади). Бу мавсум “Локомотив” учун урилган барча голларим мен учун қадрли бўлди.

Молиявий ҳолат ҳақида
- Тўғриси, 1-ўринда кетаётганимизда молиявий тарафлама ҳам муаммолар бўлди. Аслида бу баҳона бўлиши керак эмас. Лекин ҳар соҳада молиявий рағбат муҳим ўрин касб этиши бор гап!!!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика