UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  2 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  7 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  23 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Матич: "Брих вазият бўлса, мени четлатишини айтганди" Янгиликлар

Матич: "Брих вазият бўлса, мени четлатишини айтганди"

Сербия термаси ярим ҳимоячиси Неманья Матич Швейцарияга қарши учрашувида ишлаган ҳакамларга баҳо берди.

"Мағлубиятни осонликча қабул қилиб бўлмаяпти. Биз қўлдан келганча ҳаракат қилдик, бироқ иккита аҳмоқона гол қўйиб юбордик. Барчамиз хафамиз. Кейинги учрашувни Бразилияга қарши ўтказамиз. Ушбу баҳсда 100 фоиз куч билан ҳаракат қиламиз. Айни дамда барча фикримиз гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинига қаратилган.

Ҳакамлик борасида нима дея оламан? Арбитр барчага бирдек муносабатда бўлмади. Барча баҳсли ҳолатларда бир томонлама қарор чиқарди. Бир вазиятда биз пенальти тепишимиз керак эди, бироқ Брих буни қайд этмади. У нима учун VAR тизимига мурожаат қилмаганини билмайман. Кейинчалик сербиялик футболчиларга бир неча бора сариқ карточка кўрсатди. У вазиятга қарор чиқариш учун шошилди. Бир вазиятда менга имкони бўлса, қизил карточка беришини айтди. ФИФА бизнинг ўйиндаги ҳакамликни текшириб чиқса бўларди", - деди Матич.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика