Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди

Khoja
25 фев 2026
Кеча "Нефтчи" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди.

Тадбирда жамоа етакчиси Жамшид Искандеров янги мураббий ва қишда унга бўлган таклифлар ҳақида фикр билдирди.

 - Бу йил янги мураббий ишлаяпти. Унинг қарашлари Левченкодан фарқ қилади. Мана шунга мослашиб олишга тақвим "Нефтчи"га қулай келдими?

Ҳар бир мураббийнинг ўзининг услуби, тактикаси бўлади. Биз профессионал футболчилармиз. Жамоага қайси мураббий келишидан қатъий назар майдонга чиқиб, курашишимиз керак. Биз мураббийнинг кўрсатмаларини бажаришимиз лозим деб ўйлайман. Худога шукур, барчаси яхши кетмоқда. Машғулотда қаттиқ ишламоқдамиз ва умид қиламанки, чемпионатда бу ўз сўзини айтади. 

- Қишда "Нефтчи"дан кетишингиз ҳақида кўп гаплар тарқалди. Бу ростлиги неча фоиз?

Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди. Бироқ мен ўтган йили "Нефчи" билан 1+1 кўринишдаги шартномага имзо чеккандим. Жамоа раҳбарияти билан келишган ҳолда жамоада қолишга қарор қилдим.


KhojaМуаллиф
Манба: