UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05А Серия. "Рома" — "Милан". Таркиблар маълум!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  95 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  11 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77

Математикани ёмон кўраман Янгиликлар

Математикани ёмон кўраман

Дилимдаги гаплар ва нос чекканидан тишлари сарғайиб кетган футбол мухлиси ҳақида гапириб бермоқчиман.

Мактаб даврида  “катта” бўлиб қолганимни ҳис қилиб, ҳамиша тўзғиб турадиган сочимни ёнга тарашни бошлагунга қадар математика фанидан ҳозир ўзимнинг ҳам ҳавасим келадиган даражада ўқиганман. Эҳтимол, ўша руҳда давом этганимда ўзимни мутлақо бошқача кўринишда тасаввурга қилган, футбол бўйича тушунчам эса “Реал” ва “Барселона”дан нарига ўтмаган бўларди. Тақдир ҳазилини қарангки, ўсмирлик давримдан бошлаб баҳо олишда фақатгина “Сеҳрли қалпоқча”даги Ҳошимжон билан беллаша бошлаганман. 

Ўша кезларда футболга бўлган қарашим, ҳис-туйғуларим ўзгача бўлган. Айниқса, мундиал орзуси ҳар сафар барбод бўлганида, кўзимдан оққан ёшлар Орол денгизининг сувидан кўпроқ бўларди. Албатта, бироз ошириб юбордим. Эҳтимол, йиғлаганимни ёстиғимдан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарса ҳис қилмаган. Мендан ёши катта футбол шинавандалари эса бундай тўрт йилликларнинг кўпини кўрганини яхши англардим. Шу чоқда, мен яшаган вилоятдаги шундай бир мухлис ёдимга тушиб кетди.

Тўғриси, мен уни танимайман, исмини ҳам билмайман, юзма-юз кўришмаганман ҳам. Ёдимда қолгани, ўзим тенги тирмизаклар билан футбол томоша қилгани борганимда, кўпинча унга ҳам кўзим тушарди. Унинг ёши билан меники орасидаги тафовут унчалик фарқ қилмасди: тахминан 50 йил эди. Тишларининг ярми тўкилган, ярми эса   нос чекканидан сарғайиб кетганди. Ёши бир жойга бориб қолган отахон, одатда, ҳар ўйинда айнан битта ўриндиққа жойлашар ва ўйиннинг бошидан охирига қадар жағини зиндондан озод қиларди. Баъзан менга стадиондаги беллашувдан унинг мухлислик қилиши қизиқарлироқ туюларди. 

Афсуски, унинг майдондагиларга аталган сўзларининг кўпини ёзиб бўлмайди. Чол қурмағур негадир кўпчиликнинг момосини ёдга олишдан бошларди. Лекин у бирорта ўйинни қолдирмасди, ўтирган жойини ҳам адаштирмасди. Эҳтимол, унинг учун нечта жаҳон чемпионати армонга айланганининг саноғини ўзи ҳам аниқ айтиб беролмаса керак.

Тўсатдан бу чолни эслаганим, агар у ҳаёт бўлса, бугун унинг ҳам узоқ йиллик орзулари рўёбга чиқиши мумкин. Бундай инсонларни эса минглаб топиш мумкин. Уларнинг эмоциясини кўриш эса бошқача кайфият бағишлаган бўларди.

Ҳа, улар кўзларида ёш жилғалаб томоша қилган терма жамоа авлодларидан бутун бошли енгилмас рамзий жамоа тузса бўлади. Уларнинг кўз ўнгида Қосимов, Абдураимов, Шквириндан тортиб Шацких, Жепаров, Гейнрих, Нестеров каби юрт ўғлонлари жонини жабборга беришди.

Бирлашган Араб Амирликларига юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш илинжида олис сафарга йўл олган ҳамюртларимизни не кўйларга солишаётганидан хабардорсиз. Албатта, бу ҳолатга фақатгина футбол сабаб эмаслигини ижтимоий тармоқни фаол кузатиб борадиган кишилар яхши билишади. Эҳтимолки, "миллиардлар ўйини" ҳам бунга баҳона бўлгандир. Шу ўринда, арабларнинг бир мақоли ёдимга тушади: “Ўзга юртда ҳатто қуён ҳам фарзандингга озор беради”. Мухлисларнинг ҳеч бирига Аббос Киаростамининг дадам туғилган даврда суратга олган "Футбол ишқибози" фильмидаги қаҳрамон тақдирини тиламаган бўлардим.

Ўйлайманки, ватан шаънини қулоғига қуймасангиз ҳам барчамиздан кўпроқ ҳис қилиб турган қоракўзларимиз қуёнюракларга ўсмирларимиз амалга оширган ишни такрорлаб беришади.

Энди яна бироз математика тўғрисида бошингизни қотирмоқчиман. Аниқроғи, нима сабабдан бу ҳақда сўз очганимга ойдинлик киритмоқчиман. Футболни кола қилиб ичиб олган кўпгина ишқибозлар жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги турлари олдидан гуруҳлардаги ҳолат, қанча очко етарли бўлиши, мағлубият қандай оқибатларга олиб келиши ва бошқа ҳоказо-ҳоказолар тўғрисида етарлича ҳисоб-китобларни амалга ошириб бўлишган деб ўйлайман. Уларга математик амаллар ҳақида сўзлашдан маъни топа олмадим. Шу боис, шунчаки рақамлардан холи бўлган дилимдаги гапларни айтишни манзур деб топдим.

Ўйлайманки, бугун Ўзбекистондаги ҳар бир хонадонда байрамона кайфият ҳукм суради. Гўри нурга тулгур ота-боболарнинг руҳи шод айлар эҳтимол. Ҳали зах ерга тўшини бермаган бўлса, нос чекканидан тишлари сарғайиб кетган нуроний ҳам бугун ўйинни томоша қилади. Афсуски, унинг дилидагиларини тасвирлай олмайман. Чол қурмағур бугун ҳам кўпчиликнинг момосини ёдга олса, ажабмас.

Хуллас, терма жамоа тақдири ҳисоб-китобларга қолишини, статистикалар тўғрисида бонг уришни истамайман. Математикани ёмон кўраман. Мен кўнглимга ишонаман ва унга йўл очаман. Кўнгил эса фақат битта натижани истайди...


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика