UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  0 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  12 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  9 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  13 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  9 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  75 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7

"Машъал" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Машъал" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлуб этди

Бугун "Машъал" навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Тошкент шаҳридаги "Бунёдкор" академиясига қарашли табиий майдонда ўтган учрашувда "Машъал" Самарқанднинг "Динамо" жамоаси устидан иродали ғалабага эришди.

Учрашувдаги дастлабки хавфли ҳужум "Машъал" томонидан содир этилди. Саламат Қутибоевнинг аниқ пасини Жамшид Ҳасанов кучли зарба билан дарвозага йўллади лекин Мелничук қийинчилик билан бу зарбани бартараф этди. 20 дақиқада Зайниддин Тожиев дарвозага яқин масофадан зарба берди ва бу зарбани Носиров қайтаришни уддалади. Шунга қарамай 23 дақиқада тажрибали Тожиев барибир ўз сўзини айтди. Ҳимоячиларни ортда қолдириб дарвозани осонгина ишғол этди. Бўлим якунланиши арафасида жамоамиз сафига янги келиб қўшилган камерунлик Эбах Тоби Мелничук қўлидан чиқариб юборган тўпга биринчи етиб борди ва ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада ўзгаришлар бўлди. 60 дақиқада Элдор Шомуродовнинг жуда ҳам аниқ пасини Муйидин Мамазулумов дарвозага жойлаб қўйди. 80 дақиқада Абдулла Набиев Сирож Ҳамроевни оёғи билан тепгани учун майдондан четлаштирилди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" назорат учрашувларидаги иккинчи иродали ғалабасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" эртага Янгиерда "Металлург", 24 июлда "Нефтчи"га қарши назорат учрашувларини ҳам ўтказади.


Назорат учрашуви.
Тошкент. "Бунёдкор" академияси стадиони. 22.03.2014

"Машъал" - "Динамо" 2:1 (1:1)
Голлар:
0-1 Зайниддин Тожиев (23), 1-1 Эбах Тоби (45), 2-1 Муйидин Мамазулумов (60)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Олим Абдуваслиев, Алишер Усмонов (барчаси Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман
Четлаштириш: Абдулла Набиев (80)

"Машъал": Ботир Носиров (Жавоҳир Илёсов 75), Ғиёс Комилов, Сирож Ҳамроев, Саламат Қутибоев, Шаҳзод Шаймонов (Зафар Тўраев 46), Жамшид Ҳасанов (Элдор Шомуродов 50), Аббос Шодмонов (Аббос Омонов 46), Андрей Деркач, Жаҳонгир Абдумўминов, Эбах Тоби (Отабек Шукуров 75), Зоҳир Қўзибоев (Муйидин Мамазулумов 46)

"Динамо": Андрей Мелничук, Асрор Алиқулов, Аваз Агалиев, Ғулом Ўрунов, Илдар Маматказин, Зайниддин Тожиев, Искандар Холмирзаев, Фирдавс Абдусалимов, Комил Шарофутдинов, Абдулла Набиев, Саънат Шихов
Захирадан майдонга тушганлар: Игор Михайлов, Турғун Қобилов, Бунёд Исроилов, Саддам Боймаматов, Акмал Бозоров, Акбар Сиддиқов, Миркомил Лакаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика