UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  1 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  12 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  9 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  13 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  9 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  75 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7

"Машъал" футболчиси Тожикистон терма жамоасига чақирув олди Янгиликлар

"Машъал" футболчиси Тожикистон терма жамоасига чақирув олди

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайлов бўлажак ўйинлар учун чақирилган футболчиларни эълон қилди.

23 март куни Тожикистон Манамада Баҳрайн билан ўртоқлик учрашуви ўтказади, 28 мартда Дохада Яман билан 2019 Осиё Кубоги саралаши доирасидаги ўйинда иштирок этади.

Ушбу баҳслар учун Тожикистон терма жамоасига 27 нафар футболчи чақирилди – 4 дарвозабон, 8 ҳимоячи, 11 ярим ҳимоячи ва 4 ҳужумчи. Термага олти нафар легионер таклиф қилинди – дарвозабон Абдуазиз Махкамов («Олой», Қирғизистон), ҳимоячилар Давронжон Эргашев («Тараз», Қозоғистон), Искандар Жалилов («Дунав», Болгария), ярим ҳимоячилар Парвизжон Умарбоев («Локомотив», Пловдив, Болгария), Нозим Бобожонов («Баҳрайн», Баҳрайн) ва Умеджон Шарипов («Машъал», Ўзбекистон).

22 март куни тонгда Тожикистон терма жамоаси делегацияси Дубай орқали Манамага учади.



Тожикистоннинг кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар:
Абдуазиз Махкамов («Олой», Қирғизистон), Курбонали Бобоев («Истиқлол»), Далер Азизов («Регар-ТадАЗ»), Бехруз Хайриев («Баркчи»);

Ҳимоячилар: Давронжон Эргашев («Тараз», Қозоғистон), Искандар Жалилов («Дунав», Болгария), Сиёвуш Асроров, Соҳиб Саванқулов, Амирбек Жўрабоев, Табрези Давлатмир, Ахтам Назаров (барчаси – «Истиқлол»), Ойбек Абдугаффоров («Хосилот»);

Ярим ҳимоячилар: Парвизджон Умарбоев («Локомотив», Пловдив, Болгария), Нозим Бобожонов («Баҳрайн», Баҳрайн), Умеджон Шарипов («Машъал», Ўзбекистон), Мухсинджон Парпиев («Баркчи»), Нуриддин Давронов, Фатхулло Фатхуллоев, Эхсони Паншанбе, Жаҳонгир Алиев, Ромиш Джалилов (барчаси – «Истиқлол»), Фируз Караев («Регар-ТадАЗ»), Муҳаммаджони Ҳасан («Хосилот»);

Ҳужумчилар: Манучехр Жалилов, Жаҳонгир Эргашев, Дилшод Восиев (барчаси – «Истиқлол»), Давронжон Тўхтасунов («Хўжанд»).

Бош мураббий – Хаким Фузайлов.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика