Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди

Narzulla Saydullayev
22 сен 2025
Ўзбекистонлик ҳакам Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигаси томонидан тур учрашувларини бошқариш учун расмий таклиф олди.

У “Арема” — “Персиб Бандунг” ҳамда “Бҳаянгкара” — “Малут Унитед” жамоалари ўртасидаги баҳсларда бош ҳакам сифатида ишлайди.

Бундан ташқари Нажафалиев 2027 йил Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ҳам фаолият олиб боради.

9 октябрь куни бўлиб ўтадиган Туркманистон – Шри-Ланка учрашувида Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди:

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Акобитхўжа Шукуруллаев

9 октябрь куни ўтказиладиган Тожикистон – Малдив ороллари учрашувида эса тажрибали мутахассис Валентин Коваленко инспектор сифатида ишлайди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uzfhm.uz