UZ

Сўнгги янгиликлар

16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  0 16:15Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  0 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  1 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   1 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  6 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  8 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  4 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  2 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  7

Март ойининг "Энг яхши ҳаками" номи кимга насиб этади? Янгиликлар

Март ойининг "Энг яхши ҳаками" номи кимга насиб этади?

Хабарингиз бор, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳар ой якунларига кўра энг яхши ҳакамни аниқлаб келади.

Бунда ой давомида учрашувларда энг кам хато қилган ҳамда назоратчи томонидан юқори балл олган ҳакамлар номзод сифатида танлаб олинади. Сўнгги мавсум давомида ойнинг энг яхшиларини аниқлашда Марказ ЎзПФЛ мусобақаларини мунтазам кузатиб борадиган нейтрал шахслар рўйхатини тузиб чиқди ҳамда овоз беришда уларнинг ёрдамидан фойдаланиб келди.

Ойнинг энг яхши ҳаками футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, жумладан, шарҳловчи, журналист ва мураббийлар томонидан аниқлаб олиниши режалаштирилган. 

Демак, март ойининг энг яхши ҳаками бўлиш номзодлар билан танишинг:

— Рустам Лутфуллин;
— Ғайрат Жўраев;
— Аскер Нажафалиев.

Қуйида уларнинг ушбу ой давомида бошқарган учрашувлари маълумотлари билан танишишингиз мумкин.

1. Рустам Лутфуллин.
— Суперлига 1-тур: “Бунёдкор” – “Қизилқум” (1:3);
— Суперлига 3-тур: “Локомотив” – “Пахтакор” (3:0);

Шунингдек, у ОКМК – “Андижон”, “Динамо” – “Нефтчи”, “Сурхон” – “Андижон”, “Динамо” – “Металлург”, “Қизилқум” – “Локомотив” баҳсларида VAR ҳаками сифатида ишлаган.

2. Ғайрат Жўраев.
— Суперлига 1-тур: ОКМК – “Андижон” (0:0);
— Суперлига 3-тур: “Нефтчи” – “Металлург” (1:0);
— Про лига 3-тур: “Шўртан” – “Дўстлик” (2:0).

3. Аскер Нажафалиев.
— Суперлига 1-тур: “Сўғдиёна” – “Нефтчи” (1:2);
— Суперлига 3-тур: “Сурхон” – “Андижон” (2:3);

Шунингдек, у “Пахтакор” – “Насаф”, ОКМК – “Динамо”, “Пахтакор” – “Сўғдиёна” учрашувларида VAR ҳаками сифатида ишлаган.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 апр 13:54:18
FREND UZBEKISTAN
G'ayrat jo'rayev yoki lutfulin!
-1   
04 апр 13:45:40
Beks0611
Olimpik Neftchi o‘yinida ishlagan hakam zo‘r ishladi. Bitta o‘yinga nisbatan olib qaralsa.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика