UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Эден Азар: "Мбаппе "Олтин тўп"ни қўлга киритиши учун нима қилиши керак?"  0 16:44Тибо Куртуа: "Барселона" бизнинг натижаларимизга эътибор қаратмай, ўз дунёсида яшамоқда"  2 16:03Арне Слот Салоҳни яна захирада қолдириши мумкинми? Мураббий жавоб берди  1 15:44Хаби Алонсо "Ливерпуль" билан музокаралар олиб бормоқда, Слотнинг курсиси қимирлаб қолди  9 15:36Назорат ўйини. "Қизилқум" "Спартак-2"ни мағлуб этди  1 15:00Назорат ўйини. "Насаф" Польша клуби билан дуранг ўйнади  6 14:13"Криштиану йиғлагудек ҳолатда эди". Каранка Моуринью ва Роналду ўртасидаги жанжал тафсилотларини ошкор қилди  1 13:54"Динамо" бир ой олдин жамоага қўшилган Мабепа Айесса билан хайрлашилди  3 13:43Бугунги ўйинлар: “Арсенал” — МЮ, “Рома” — “Милан”, “Барса” уйда ва бошқалар  3 13:25Миллий жамоа. Зафармурод Абдираҳматов жароҳат сабаб йиғинни тарк этди  1 13:17Федерико Вальверде: "Дарвозада Куртуа борлиги ишимизни анча енгиллаштиради"  3 12:58"Наполи" бразилиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  0 12:25Венсан Компани: "Ҳамма Бундеслигани осон дейди, лекин бугун бундай эмаслигини кўрдик"  17 12:02Лиам Росеньор Мудрик ҳақида: "У билан гаплашиб олишим керак, ҳозир у учун қийин давр"  0 11:45Арне Слот "Борнмут"дан учралган мағлубият сабабини айтди  5

Марко Ройс ҳақида 40 маълумот Янгиликлар

Марко Ройс ҳақида 40 маълумот

Марко Ройс бир неча кун олдин ўзининг 25 ёшини нишонлади.
Sports.ru сайти бу футболчи ҳақида бир қанча маълумотларни йиғиб чиқди.

1. Марко Ройс 1989 йил 31 май куни Дортмунднинг Кёрне номли кичик туманида туғилган.

2. Марко оилада учинчи фарзанд. Унинг Ивонна ва Мелани исмли 2та опаси бор.

3. Ройс бой бўлмаган оилада тарбия топди. Отаси Томас механик, онаси Мануела офис ишчиси бўлиб ишлаган.

4. Болакай тўрт ёшидан футбол билан шуғуллана бошлаган. Унинг илк жамоаси "Пост EсФау" бўлган. Футбол ҳамма ерда бўлган, ҳаттоки квартирамизда ҳам  деб эслайди", - Томас Ройс.



5. Икки йилдан сўнг Марко Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси футбол мактаби билан параллел равишда Асселндаги Макс-Борн мактабида ўқий бошлайди.

6. Унинг севимли фани тарих эди.

7. Ройс учувчи бўлишни орзу қилган.

8. Лекин сотувчи касбини эгаллайди.

9. Марконинг онаси ўғли иштирокидаги ҳеч бир ўйинни қолдирмаган. "Онам менинг барча ўйинларимни томоша қилганлари учун улардан миннатдорман, мен онамнинг юрагидаги оғриги эдим".



10. "Боруссия"нинг асосий таркибига йўл осон бўлмаган. 2005 йилда Маркони фойдасиз деб ҳисоблашади. Йигитча Кевин Гросскройц тўп сураётган "Ален" жамоаси сафига бориб қўшилади.

11. Қисқа вақт давомида Марко клуб етакчиларидан бирига айланган.Катталар футболида ўз ўрнини топиш учун Ройс куч берадиган машғулотлар билан шуғулланган.

12. "Ален" таркибида ўйнаган вақтлари Ройс майдонга яқин бўлган жойда яшаган. Унинг ҳайдовчилик ҳужжатлари йўқ эди.



13. Севимли таоми  Гуляш, картошка пюре. Қизил карамни яхши кўради.

14. Севимли филми "Мальчишник в Вегасе-2". Иккинчи қисмни биринчисидан кўра қизиқроқ деб ҳисоблайди.

15. Уйда ҳайвонларни боқмайди.

16. Ройснинг "Ален"дан Гладбахга ўтиши учун бир миллион евро тўланган.



17. Бир неча йилдан сўнг Гладбах Маркони "Боруссия"га 17,5 марта қимматроққа сотиб юборади. Бу трансфер Гладбах тарихидаги энг йирик трансфер ҳисобланади.

18. Марко Ройс Puma, Hot Wheels ва Opel билан ҳамкорлик қилади.



19. Гладбахнинг "Боруссия"сига аталган Скутернинг "Мария" қўшиғидан Ройс парча айтиб бериши керак бўлади.

20. У Жастин Бибер қўшиқларини эшитади.

21. Марконинг плэслисти Юрий Дудни ҳайрон қолдирди.



22. Марко диджей. Айнан у Гладбахнинг "Боруссия" клуби ечиниш хонасида қўшиқларни танларди. Бу ишни Дортмунднинг "Боруссия"сида ҳам давом эттиряпти.

23. Энг яқин дўстлари Роман Нойштедер, Марио Гёце, Андре Шююрле. Улар кўпинча Playstation атрофида йиғилишади.



24. Гладбахнинг етакчисига айлангандан кейин, кун бўйи Йоаҳим Лёвнинг қўнғироғини кутарди.

25. Бир куни унга "Бавария"дан мурожаат қилишади. Марко эса " -Ули, пулларингизни асраб қўйинг", - дея жавоб беради.

26. Марконинг нияти ўз клубига қайтиш эди ва 2012 йил ёзги трансферлар пайтида Дортмунднинг "Боруссия"си таркибига қўшилади.



27. Қолган ярим йилни Ройс яхши ўтказади ва Гладбах клуби Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўлади.

28. Ройс қора-сариқлар сафидаги илк ўйинда гол уради.

29. Нега Марко 11 рақамда ўйнайди? Бу жуда ҳам оддий. 11-омадли рақам.

30. Ройснинг максимал тезлиги  32,8 км/соат.

31. Ёқтирган спортчиси - Дирк Новицки.

32. Унинг болаликдаги кумири - Томаш Росицкий. Томашнинг техникаси, тез қарор қабул қилиши ва кутилмагандаги ҳаракатлари ҳайратлантиради.

33. Марконинг автопаркида турли ҳил русумдаги машиналарни топишингиз мумкин(фото).



34. Турнинг энг яхши ўйинчиси ютуғини Ройс "Пост EсФау" клубида олган.

35. Марко Ройснинг орзусидаги жамоа (фото).



36. Ўйиндан олдин ўнг оёғимга гетрийимни кияман, кейин ўнг буцамни. Чапни ҳам ҳудди шундай.

37. Ройсни татуировкаларсиз тасаввур қилиш қийин.



38. "У пул учун ўзини томдан ташлаши мумкин, лекин камтарин бўлиб қолишда давом этаяпти", - дейди Томас Ройс.

39. "Мен Гёце ва Левандовскийга "Бавария"да омад тилайман, лекин ўзим у ерга ҳеч қачон ўтмайман. Пул ҳамма нарсани ҳал қилмайди", - дейди Ройс.

40. Бир куни Ройсдан қаерга боришни хоҳлашини сўрашди, Бразилияга  дейди Марко. Тез орада унинг орзуси ушалади.

Жасурбек Асланов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика