UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи Янгиликлар

Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи

ЦСКА Марко Николич жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.

Яқин кунларда барча зарур ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Николичнинг охирги иш жойи Дубайнинг "Ал Ахли" клуби ҳисобланади. 2023 йилнинг май ойидан буён айнан шу жамоани бошқариб келаётганди.

Қайд этиш зарур, 2020 йилда Николич Москванинг бошқа бир клуби "Локомотив" бошқарувини ўз қўлига олган ва ўша мавсум кумуш медалларни қўлга киритганди. Кейинги мавсумда жамоа унинг қўл остида Россия Кубогида зафар қучган ва чемпионатда кучли учликка кирган. 2021 йилнинг 5 октябрь санасида эса "Локомотив" мураббий билан келишган ҳолда келишувни бекор қилишга қарор қилинганини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Аббосбек Файзуллаев жамоаси РПЛда 6-ўринни эгаллаганди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика