UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  0 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  0 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  7 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Марко Колакович: "Янги мавсумда "Бухоро" билан юқори ўринларни кўзлаганмиз" Янгиликлар

Марко Колакович: "Янги мавсумда "Бухоро" билан юқори ўринларни кўзлаганмиз"

"Бухоро" бир йиллик танаффусдан сўнг жорий мавсумда Суперлигада иштирок этади.

Улуғбек Бакаев бошқарган жамоалар одатда доим юқори ўринлар учун курашиб келган. "Бухоро" ҳам бу мавсумда катта марраларни забт этишга ҳозирлик олиб бормоқда. Анталияда давом этаётган машғулотлар, назорат учрашувлари бу борада тайёргарликни янада маромига етказиши турган гап. Жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Марко Колакович бу борада фикрларини билдирди. 


"Тайёргарлик жуда аъло даражада олиб борилмоқда. Қувонарлиси бу ерда машғулотлар учун ҳамма шароит яратилган. Тикланиш учун ҳам қулай. Бундан ташқари сифатли жамоалар билан назорат учрашувлари ўтказмоқдамиз. Шу ўринда клуб раҳбариятига яратиб берилган шароит ва ишонч учун раҳмат айтаман. 

Янги келган футболчилар тезда мослашиб кетишди, чунки улар Бакаевнинг талабларини жуда яхши билишади. Аксарияти аввал унинг қўл остида тўп тепган. Бакаев бошқарган жамоаларда кайфият ва ички муҳит юқори чўққида бўлган. Бу нарса мослашишда ёрдам беради. 

Мақсадимиз кўпроқ очко жамғариш ва юқори ўринларни эгаллаш. Афсуски, ўз майдонимизда ўйнамаймиз. Бухоро шаҳри, халқи ўз уйида рақибларни қабул қилишни истайди. Тўғрисини айтганда қуръа оддий келгани йўқ. ОКМКнинг кучли томонларини биламиз, Суперлиганинг етакчи жамоаларидан бири. Лекин бу бизни икки ҳисса куч билан ўйнашга ундайди",- дейди Колакович.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика