UZ

Марк Овермарс: “Ван Галда бошқа ҳеч ким бизни бу босқичга қадар боришимизни кутмаганди” Янгиликлар

Марк Овермарс: “Ван Галда бошқа ҳеч ким бизни бу босқичга қадар боришимизни кутмаганди”

“Аякс” спорт директори Марк Овермарс жамоасининг ЕЧЛ ярим финалига йўлланма олишига муносабатини билдирди.

“Тўғрисини айтганда, ҳеч ким бунчалик узоққа боришмизни кутмаганди. Луи ван Галдан бошқа. Бир неча ой илгари у менга айнан бу жамоа ҳозирги босқичга қадар етиб бора олиши ҳақида айтганди. Ўшанда мен ҳам унга ишонмагандим.

Ўйиндан олдин бизда имконият бўлиши ҳақида шубҳаларим бор эди. “Ювентус” бир ҳафта дам олди, биз эса ҳар уч кунда ўйин ўтказишга мажбур бўлдик. Биз мўъжизавий ишни амалга оширдик. Квалификация баҳсларини қўшиб ҳисоблаганда биз 20 та матч ўтказдик Чемпионлар лигасида. Бу   футболчилар ва мураббийлар штабининг катта ютуғи. Биз ўз услубимизда рақибни мағлуб этдик, бундан жудаям фахрланаман. Бу Голландия футболининг ижобий рекламаси ҳамдир. Бунақаси фақат бир марта содир бўлади”, деди Овермарс NOS телеканали эфирида.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика