Marca: Неймар 3та ўйинга дисквалификация қилинади
10 апр 2017 22:05
Янгиликлар
Marca: Неймар 3та ўйинга дисквалификация қилинади
«Барселона» ҳужумчиси Неймар «Реал»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, Испания футбол федерацияси уни 3та баҳсга дисквалификация қилишга қарор қилган. Неймар майдонни тарк этаётганда ҳакамларга қараб қарсак чалгани учун битта ўйинлик дисквалификациядан қаттиқроқ жазога учраши мумкин.
Агар шундай бўлса Неймар «Реал Сосьедад», «Реал» ва «Осасуна»га қарши учрашувларда иштирок эта олмайди.
Бу ҳақда эртага расман эълон қилинади, «Барселона» бунга апелляция беради. Аммо рад жавобини олиши деярли аниқ.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар