UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  0 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  1 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  14 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  1 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  3 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  10 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  1 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  5 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  9 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   1

Marca: Бэйл рози бўлди Янгиликлар

Marca: Бэйл рози бўлди

«Реал» вингери Гарет Бэйл Хитойнинг «Цзянсу Сунин» клубига ўтишга рози бўлди, дея хабар қилади Marca.

Манбага кўра, 30 ёшли футболчи Хитой жамоаси билан 3 йиллик келишувга эришган. Шартномага кўра, Бэйл йилига 22 млн. евро маош олади. 

“Реалʼ эса ушбу трансфердан қанча маблағга эга чиқиши ҳозирча ошкор этилмаяпти. 

Аввалроқ, ҳужумкор ярим ҳимоячининг агенти Жонатан Барнетт мижози ижара асосида ҳеч қайси клубга ўтмаслигини, лекин, агар яхши таклиф тушадиган бўлса Бэйл тез орада мадридликларни тарк этишини айтганди. 

Маълумот ўрнида, Гарет Бэйл 2013 йили «Тоттенхем»дан «Реал»га клуб 100 млн. евро эвазига трансфер қилинганди. «Қаймоқранглилар»даги фаолияти давомида у 13 титулнинг соҳиби бўлди. 

«Цзянсу Сунин» бугун «Интер» ҳимоячиси Миранда билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик

Шунингдек, жамоа таркибида италиялик легионерлар Эдер, Габриэль Палетта ҳамда бразилиялик хавбек Алекс Тейшейра ҳаракат қилади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика