UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Реал Мадрид"да мавсум футболчиси аниқланди  0 00:29Ўртоқлик ўйинлари. Холанднинг хет-триги Норвегияга ғалаба тақдим этди. Дания Швецияни енгди  3 00:23Жозе Моуринью: "Рома"нинг бирорта ҳам ўйинчисига қизиқиш билдирмаяпман"  3 23:58Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйинлар Олимпиада иштирокчиларининг қандай даражада эканини чамалаб олишга ёрдам беради"  2 23:22Ўзбекистон ОТЖ Мали билан ўйинга тайёрланмоқда + Кападзе, Жалолиддинов ва Норчаевдан интервью  0 22:59ЎФА Туркманистонга қарши ўйин олдидан майдонга югуриб чиқувчи мухлисларга жазо муқаррар эканини эслатди  3 22:3535:0! Қизлар ўртасидаги ЎФА U-17 чемпионатида шундай ҳисоб қайд этилди  5 22:08Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  3 21:49Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркманистонга қарши ўйин олдидан ўтказган расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 21:17Алишер Узоқов ЗўрТВ телеканалида "Евро"ни шарҳлаб боради  33 20:47Аббосбек Файзуллаев Туркманистонга қарши ўйин ва ЦСКАдаги ўзгариш ҳақида гапирди  6 20:21Туркия терма жамоаси аъзоси "Ал Шабаб"га ўтиши мумкин  0 20:00"Тоттенхэм"ни 4 нафар футболчи тарк этди  0 19:43Ўзбекистон МТЖ Туркманистонга қарши баҳсдан олдинги расмий машғулотни ўтказди. Аббос Файзуллаев интервью берди  0 19:15АПЛда VAR бекор қилинмайди  2

Марат Ауезниязов: "Шўртан" билан тенг ўйин бўлди" Янгиликлар

Марат Ауезниязов: "Шўртан" билан тенг ўйин бўлди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Шўртан" — "Жайхун" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Марат Ауезниязов фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйин гувоҳига айландик. "Шўртан" Про лига жамоаси ҳисобланади. Умуман ўйин жиҳатдан тенглик бўлди. Лекин барибир даражада фарқ кузатилди. Мен жамоамдаги йигитлардан мамнунман. Қиладиган ишларимиз кўп. Ҳужумда камчиликларимиз бор. Мақсадимиз чемпионат ўйинларида муносиб иштирок этиб, Про лигага йўлланма олиш",- дейди Марат Ауезниязов. 


- Гуруҳдан чиқадиган жамоалар орасида "Жайхун"ни кўрамизми? 

- Очиғи билмадим. "Бунёдкор" билан учинчи турдан кейин кўрамиз. 

- Иккинчи бўлимда жамоа фаолроқ ҳаракат қилди. Ўйинни аввалроқ ҳужумкор руҳда бошлаш ўйин натижасига таъсир қилар эдимм? 

- Йигитларга хотиржам футбол ўйнашимиз кераклигини айтгандим. Футболчиларда саросима бор. Бу иккинчи ўйинимиз. Биринчи бўлимдан кейин ҳам босимсиз ҳаракат қилишни таъкидладик. 

- Ўтган ўйинда йўл қўйилган камчиликлардан қайси бири бугун такрорланди? 

- Индвидуал камчиликларимиз кўзга ташланди. Тўпни назорат қилишда, бирга-бир вазиятларда билинди. 

- "Бунёдкор" охирги 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этди. "Жайхун" бу жамоага қарши қандай тайёргарлик кўради? 

- Майдонга тушгандан кейин фақат ғалаба учун ўйнайсиз. 

- Раҳбарият томонидан клубга кубокда натижа қилиш қўйилганми ёки чемпионатда? 

- Тўғриси чемпионатда натижа қайд этиш вазифаси қўйилган. Кубок ўйинларида Про лига, Суперлига жамоалари билан ўйнаяпмиз. Йигитлар ўйиндан-ўйинга ўсишга эришишади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
22 апр 12:33:58
Erkin Murodov
Агар.адишиб.ютуб.куйганда.хозир.коракалпок.мухлислари.жар.соларди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика