UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  5 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  17 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  22 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

ЎФА Туркманистонга қарши ўйин олдидан майдонга югуриб чиқувчи мухлисларга жазо муқаррар эканини эслатди Янгиликлар

ЎФА Туркманистонга қарши ўйин олдидан майдонга югуриб чиқувчи мухлисларга жазо муқаррар эканини эслатди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Туркманистонга қарши ўйин олдидан мухлисларга мурожаат қилди.

"6-июнь куни Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ЖЧ саралаш баҳслари доирасида ўзаро учрашади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ўйинни “Бунёдкор” стадионида томоша қилиш истагида бўлган ҳамюртларимиздан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўрайди. 

Майдонга тушиш қатъиян ман этилади! Аввалги учрашувлардан бирида ОФК томонидан белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, майдонга югуриб чиққан ва шу орқали тартибсизлик юзага келтирган мухлисларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан маъмурий ҳамда моддий жазо қўлланилгани ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз. 

Футболдан завқ олиб, қоидаларни бузмай, стадионда фаолият олиб борадиган юзлаб инсонлар меҳнатини ҳурмат қилиб, юқори кайфиятда учрашувга ташриф буюришингиз ва тарк этишингизни сўраб қоламиз", -дейилади ЎФА берган мурожаатда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика