UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Мансур Саидов, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Бобохонов "Истиқлол" жамоаси йиғинига қўшилди. Стадионда ишлар авжида Янгиликлар

Мансур Саидов, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Бобохонов "Истиқлол" жамоаси йиғинига қўшилди. Стадионда ишлар авжида

Анвар Бердиев мураббийлигидаги "Истиқлол" жамоаси қишки ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Фарғонадаги "Истиқлол" ўйингоҳида илк кунги машғулотларни олиб борган жамоа аъзолари тикланиш машқларини олиб боришди. Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гап борар экан, ўз олдига Про лигада жиддий кураш олиб боришни мақсад қилган жамоа сафини бир қатор тажрибали ижрочилар ҳисобига бойитмоқда. Ўтган мавсум "Нефтчи" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Мансур Саидов, Дилёрбек Эрматов, Фаррух Турдалиевлар "Истиқлол" йиғинига келиб қўшилди. Шунингдек клуб собиқ футболчиси Мўйдин Мамазулуновни ҳам ортга қайтарди. Футболчи 2020 йилнинг иккинчи даврасини "Оқ-тепа" жамоасида ўтказганди. Бундан ташқари фарғоналик мухлисларга яхши таниш бўлган Иқбол Бобохонов, Шоҳруҳ Муротов,  Элёр Мамасолиев, Хушнуд Бозоров, Достон Ўринбоев, Абдуҳолиқ Қурбонов, Раҳматилло Ўктамов ҳам айни вақтда машғулотларда иштирок этмоқда.

Марказий стадионда ҳам янги мавсумга қизғин ҳозирлик кетмоқда. 

Мазкур стадион Про лига иштирокчилари - "Нефтчи" ва "Истиқлол" жамоаларининг уй ўйингоҳи ҳисобланади. Бундан ташқари "Истиқлол" спорт мажмуасининг асосий ҳамда бир нечта заҳира майдонларида турли футбол мусобақалари, хусусан Фарғона вилояти 2-лига баҳслари ташкил этиб келинади.

Ҳозирда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ташаббуслари стадионда таъмирлаш, хусусан янги мавсумга тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Шунингдек, биз билан суҳбатда бўлган "Истиқлол" стадиони ходими Нодирбек Саидовнинг маълумот беришича, стадион ўзининг янги логотипига эга бўлди.


Фотосуратлар муаллифи Бекзод Толибов ўз мухбиримиз

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика