"Манчестер Юнайтед"нинг икки ўйинчиси коронавирусга чалинди
07 мар 2022 11:16
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед"нинг икки ўйинчиси коронавирусга чалинди
"Манчестер Юнайтед" устози Ральф Рангник журналистларга коронавирус сабаб икки футболчи "Манчестер Сити"га қарши дербини ўтказиб юборганини айтди.
Рангник "қизил иблислар"нинг "Сити"га қарши ўйинини мусбат тестлар сабаб ҳимоячилар Рафаэль Варан ва Люк Шоу ўтказиб юборганини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйинда жароҳат сабаб Криштиану Роналду ва Эдинсон Кавани ҳам ўйнамади.
МЮ "шаҳарликлар"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва АПЛ жадвалида 5-ўринга тушиб кетди.
Фикрлар