"Манчестер Юнайтед" ва "Милан" бельгиялик иқтидор учун курашмоқда
28 июл 2017 09:05
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ва "Милан" бельгиялик иқтидор учун курашмоқда
"Андерлехт" жамоасининг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Леандер Дендонкер бир қатор жамоалар қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Бельгия терма жамоаси таянч ярим ҳимоячисининг хизматларига "Манчестер Юнайтед", "Милан" ҳамда "РБ Лейпциг" клублари қизиқиш билдиришмоқда.
Ҳар учала клуб скаутлари Бельгия чемпионатининг дастлабки турида Дендонкернинг ўйинини кузатиш мақсадида стадионга ташриф буюришади.
"Андерлехт" Дендонкерни 25 миллион евродан қимматроққа сотишни мўлжалламоқда.
Фикрлар