«Манчестер Юнайтед» ушбу ёзда Криштиану Роналдуни қўйиб юбориши мумкин
		
		16 авг 2022 17:52
        Янгиликлар	
	 
				 
				«Манчестер Юнайтед» ушбу ёзда Криштиану Роналдуни қўйиб юбориши мумкин
«Манчестер Юнайтед» ёзда Криштиану Роналдуни қўйиб юбориши мумкин.
			BBC хабарига кўра, клуб португалиялик ҳужумчининг ёмон кайфияти бошқа футболчиларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатаётгани учун уни сотиб юбориши мумкин. Қайд этилишича, Роналду жамоадошлари билан деярли мулоқот қилмаяпти ва кетиш истагини яширмаяпти.
«Манчестер Юнайтед» 37 ёшли футболчи кетмаса, жамоанинг ҳозирги муаммолари ҳал бўлмаслигидан чўчимоқда. Шунингдек, клубдагилар Роналдунинг кетиши жамоага ижобий таъсир кўрсатишига ва натижаларнинг сезиларли яхшиланишига умид билдирмоқда.
Аввалроқ «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоненинг Роналду трансферига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Маълумот учун, Роналду АПЛнинг жорий мавсумида 2 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар