UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  0 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  31 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  167 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0

Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало "Динамо" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Мана нечанчи ўйиндирки, баҳсни яхши бошлаяпмиз, бироқ 70 дақиқа футбол ўйнаяпмиз. Суперлигада қолиш учун ҳамон имкониятга эгамиз, лекин ўйин охиригача кучимиз етмаётган экан бу аввало менинг хатойим деб биламан. Бундан эса хулоса чиқариш керак деб ўйлайман. Айтиб ўтганимдек, токи Суперлигада қолиш учун имкон бор экан, балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир. Ишонч билан ўйнаяпмиз, аммо охиригача шу ишончни ушлаб қола олмаяпмиз. 70-дақиқадан кейин кўп нарса ўзгариб кетяпти.

- Бош мураббий сифатида нималар бўлаётганини албатта сиз яхши биласиз. 

- Бош мураббий менми, демак ҳаммасини ўзимга оламан. Нималар рўй бераётгани жуда яхши тушуниб турибман. Яна қайтараман, ҳали имкониятимиз бор. Балки жамоага янги ғоя керакдир, шунда футболчилар ҳам янгича қарашар. Мен фақат бир нарсани хоҳлайман: "Хоразм"нинг Суперлигада қолишини.

- Ҳужумчи Шаҳром Самиев "Пахтакор" билан ўйинда қизил карточка олганди. Кейинчалик "Насаф" ва "Машъал"га гол урди. Лекин бугунги баҳсда унинг йўқлиги билинди.

- Шуни айтишим керак, захира ўриндиғимиз кенг эмас. Таркибимизда ёшлар ҳам кўп. Албатта, бугун Самиевнинг йўқлиги билинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
30 окт 22:16:09
Бахтиёр Ашуров
Нафақат клубларимиз. Балки термамиз ҳам, етмишинчи дақиқадан кейин чарчаб қолиябди. Ваҳолангки термамизни асосини легионерлар ташкил этади!
   
31 окт 16:12:29
rustam
Он и в Бухаре пел эту песню.
   
31 окт 11:02:56
Rasul M
Eski murabbiylardan asta sekinlik voz kechish kerak..Yangi yosh murabbiylarga topshirish kerak shunda zor jamoalar quvnoq jamoalar chiqadi asta sekin Germaniya uslubiga otish kerak Germaniyada faqat yosh murabbiylar qoyiladi
   
31 окт 09:27:29
"Булунгур"
Емон хотингга ухшаб фааат кетаман деб куркитаркан бу
   
31 окт 00:47:46
David Terezege
Jismoniy tayorgarlik buyicha murabbiyni almashtirin kerakmikin (Busa)70 daqiqa charchab qolselar
   
30 окт 23:40:05
XorazmN1
Ketgin qari tulki
   
30 окт 23:28:40
Барса1970
Бухородан мисол олинглар Улугбек Бакаев даврида фақат ютқазарди у кетгандан шу ўйинчилар билан фақат ютишни бошлади
   
30 окт 23:25:44
Барса1970
Давно қилиш гарак ади Хоразмнинг тушуб кетиши аниқ бўлди инди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика