

"Эрлинг Ҳоландни бугун кўрмадим, унда бироз шикастланиш бор эди. Тушдан кейин машғулот ўтказамиз ва у ўзини қандай ҳис қилишини кўрамиз.
Абдуқодир Ҳусанов тайёр. У эртага бир неча дақиқа ўйнайди.
Родри ҳали тайёр эмас. У тикланиш машғулотларини бажармоқда", – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Лига Кубоги 4-босқичида "Суонси Сити" меҳмони бўлади. Учрашув эртага 00:45 да бошланади.



