"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори: "Уларнинг ўйини шунчалик тушиб кетгани даҳшатли"
23 сен 2019 12:32
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори: "Уларнинг ўйини шунчалик тушиб кетгани даҳшатли"
МЮ собиқ сардори Рой Кин Англия чемпионати 6-тур доирасидаги МЮ - "Вест Хэм" баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Оле-Гуннар Сульшер бошчилигидаги "қизил иблислар" "Вест Хэм"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Уларнинг ёмон ўйинидан ҳайратдаман. Тўғри сиз футболда ютқашингиз мумкин, аммо улар секин, хоҳишсиз, маҳоратсиз, етакчиларсиз ва характерсиз ўйин намойиш этишди.
Уларнинг ўйини бунчалик тушиб кетгани шунчаки даҳшатдир", - дейди Кин.
"Манчестер Юнайтед" Англия премьер-лига 6-туридан сўнг 8 очко жамғарган ҳолда 8-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар