"Манчестер Юнайтед" Роналдуни сотмайди

Mirjalol Normatov
26 июн 2022, 11:48
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотмасликка қарор қилди.

Бунга сабаб сифатида футболчининг жамоага жуда кераклиги айтилмоқда. Португалиялик билан бирор клуб музокаралар олиб бормаяпти, деб ёзади Фабрицио Романо.

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ҳам, Эрик тен Хаг ҳам унинг қолишини, жамоанинг асосий бўлаши бўлишини истамоқда.

Олдинроқ "Челси" ва "Бавария" каби клублар португалияликни қўлга киритишга ҳаракат қилгани айтилганди. Бироқ расмийлар бу маълумотни ёлғон деб аташди.

Якунланган мавсумда форвард барча турнирларда 39 ўйинда қатнашиб, 24 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal