UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  1 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1

Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин Янгиликлар

Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин

​Мисрнинг 45 карра чемпиони "Ал Аҳли" мутахассис билан боғланмоқда.

"O Jogo" нашрининг хабар беришича, куни кеча Ўзбекистон таклифига рад жавобини берган португалиялик мутахассис "Ал Аҳли" шорт-листидан ўрин олган. 

Миср клуби испаниялик Хосе Ривейрони ишдан бўшатгач, Португалия бозорини ўрганмоқда. Улар яқин кунларда Бенту билан алоқага чиқади. Шунингдек, рўйхатда яқинда "Фенербахче"ни тарк этган Жозе Моуринью ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Араб Амирликларидаги лавозимидан озод этилган Паулу Бенту ЖЧ-2026га йўл олган Ўзбекистондан таклиф олган ва ҳатто Ўзбекистонга келиб, ассоциация мутасаддилари билан музокаралар олиб борган, бироқ якунда таклиф қилинган шартлар мураббийга маъқул келмаган эди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика