Манба: Бухоро марказидаги стадион бузилади
17 дек 2023 12:14
Янгиликлар
Манба: Бухоро марказидаги стадион бузилади
"Бухоро" шаҳридаги марказий стадион бузилиши яна бир бор маълум қилинди.
"Бургут" нашрининг маълум қилишича, Бухоро шаҳри маркази бузилиб, ўрнига қуриладиган Боғи Работ туристик маркази макети тақдим қилинди.
"Ўтган йили стадион бузилишига жамоатчилик ўз қаршилигини билдирганди. Кўринишидан бу камлик қилган", - деб ёзади манба.


Қайд этиш керак, 2023 йил бошида ушбу стадионнинг бузилиши ва туризм шаҳарчаси бунёд этилиши борасида маълумотлар тарқаганди. Кейинчалик Бухоро шаҳри аҳолиси мурожаат билан чиқиб, стадионни бузмасликни илтимос қилишганди. Орадан бир қанча вақт ўтиб, ЮНЕСКО ушбу стадионни бузмасликни тавсия қилганди.
Маълумот учун, 2022 йилда "Бухоро" стадиони Ўзбекистон Кубоги финалига мезбонлик қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар