UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Англия лига кубоги. "Ньюкасл" – "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  1 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  5 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  3 22:10Бобир Абдиҳолиқов расман "Насаф"га қайтди  6 21:59"Сўғдиёна" расман черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 21:30Расман: "Навбаҳор" сербиялик легионер билан шартнома имзолади  4 20:55Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди  35 20:33"Барселона" Канселу ҳақидаги барча хабарларни сайт ва ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташлади  0 20:04"Андижон" назорат баҳсида Туркия жамоаси дарвозасига 3 та тўп йўллади  14 19:39"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди  1 19:25Туркия Кубоги. "Истанбул Башакшеҳир" "Болуспор"дан устун келди, Файзуллаевдан голли пас!  6 18:58Отабек Боймуродов: "Мен Мануэль Нойернинг ўйинини кузатишни яхши кўраман"  3 18:26U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливанга мағлуб бўлиб, гуруҳда охирги ўринни олди  26

ЮНЕСКО Бухоро туризм маркази учун бошқа жой танлашга чақирган Янгиликлар

ЮНЕСКО Бухоро туризм маркази учун бошқа жой танлашга чақирган

Олдинроқ Бухоро аҳолиси стадион ўрнига қурилиши кутилаётган туристик марказга қарши чиқиб, Президентга мурожаат қилган эди.

Бухоро туризм марказини қуриш учун танланган жой Бухоро тарихий марказининг буфер зонасида жойлашган, шу сабабли ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳани қўллаб-қувватламаган. Маданий мерос агентлигининг ҳукуматга эслатишича, бу жойдаги ҳар қанақа лойиҳа агентлик ва ЮНЕСКО билан келишилиши шарт.

Бухоро тарихий марказига яқин ҳудудлардаги иншоотлар бузилиб, ўрнига туризм маркази қурилиши ҳақидаги мақола эълон қилингач, Kun.uz ихтиёрига Маданий мерос агентлиги бўлим бошлиғи А.Расулов ва Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи Ш.Шарофиддиновнинг лойиҳа ҳақидаги маълумоти келиб тушди.

Унда айтилишича, Бухоро шаҳрида жойлашган Бухоро тарихий маркази 1993 йилда ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бухоро тарихий марказининг ҳудуди 216 гектар бўлиб, унинг муҳофаза ҳудуди эса 339 гектар (жами 555 гектар)ни ташкил этади.



Қурилиши режалаштирилган туризм марказининг умумий майдони 32,6 гектар бўлиб, тўлиқлигича Бухоро тарихий марказининг муҳофаза зонасида жойлашган. Бу ҳудудда Миллий рўйхатга киритилган 2 та маданий мерос объекти жойлашган. Булар – 2012 йилда қайта тикланган “Саллоҳхона” дарвозаси ҳамда 1980 йилда ўрнатилган Абу Али ибн Сино бюсти.

Агентлик бу 2 объектни сақлаш ва уларга зарар етказилишининг олдини олиш учун қуйидагиларни таклиф қилган:

Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2019 йилдаги 265-сонли қарорига асосан, “Саллоҳхона” дарвозасининг ташқи кўринишига ҳамда тарихий қийматига зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида унинг ҳимоя ҳудудида, яъни объектдан 50 метр масофа радиусида бино-иншоот қурилишини режалаштирмаслик;

ҳозирги Тиббиёт институти ҳудудида жойлашган Абу Али ибн Сино бюсти – маданий мерос объектини инвестор таклифига кўра ўз ўрнида сақлаб қолиш ёки инвестор томонидан таклиф этилаётган умумий концепцияга тўғри келмаган тақдирда ҳукумат қарорига мувофиқ Бухоро шаҳар М.Иқбол кўчасида жойлашган Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказий касалхонаси ёки Бухоро тиббиёт коллежи ҳудудига кўчириш;

Бухоро туризм маркази учун танланган ҳудуднинг Бухоро тарихий марказига туташ ва яқин бўлган қисмида бино-иншоотларни 2 қават ёки 7,5 метрдан оширмаслик тавсия этилади.

Шунингдек, агентликнинг билдиришича, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш конвенцияси талабларига кўра, Бухоро тарихий маркази ва унинг буфер зонасида қурилиши режалаштирилган ҳар қандай йирик лойиҳалар ЮНЕСКО билан ва маҳаллий қонунчиликка кўра, агентлик билан мажбурий тартибда олдиндан келишилиши шарт.

Масъул органнинг кўрсатишича, 2022 йилнинг 1 октябрида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Сара Ношади, собиқ туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро туризм маркази лойиҳаси учун танланган ер майдонларини ўрганиб чиқишган. Ўшанда Сара Ношади бу лойиҳани Бухоро тарихий марказининг муҳофаза зонасидан 1,8 км узоқликдаги, «Гулчорбоғ» МФЙ Қалқон кўчаси ёқасидаги ер майдонида қуриш мақсадга мувофиқлигини таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир гуруҳ бухороликлар туристик мажмуани Бухоро марказий стадионининг ўрнига қуриш таклифига қарши чиқиб, президентга мурожаат қилганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика