UZ

Сўнгги янгиликлар

03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:25А Серия. "Милан" Модричнинг охирга дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 02:55"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  12 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1

Маъмуржон Қосимов: "Сен урмасанг, сенга уришади" Янгиликлар

Маъмуржон Қосимов: "Сен урмасанг, сенга уришади"

Про-Лига 33-туридан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Ифтихор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Маъмурбек Қосимов “Championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун Фарғона вилоят дербисида майдонга тушдик. Кетма-кет учрашувларда мағлубиятга учраганимиз боис, бугунги учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт эди, афсус яна мағлубиятга учрадик. Умуман вазиятни тушуниш қийин бўляпти, ўйинимиз яхши, лекин мағлубиятга учраяпмиз.

Учрашувни кўриб гувоҳи бўлдинглар, устунлик биз томонда бўлди. Учрашув давомида кўплаб вазиятларга эга бўлдик, лекин фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда хатто бўш қолган дарвозага ҳам тўп кирита олмадик. Футболда ёзилмаган қонун бор, сен урмасанг, сенга уришади. Бугун мана шу "олтин қоида" ўз ифодасини топди. Нима ҳам дердик, бизда яна 3 та учрашув қолди. Насиб этса мана шу учрашувларда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман. Ёзёвонлик мухлисларга раҳмат айтаман, улар ҳар доим ва ҳар қандай вазиятда бизни қўллаб-қувватлаб келишган - дейди Маъмурбек Қосимов.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика