UZ

Сўнгги янгиликлар

07:49Суперлига. Бугун Жиззах ва Наманганда ўйинлар бор  1 07:20Конференциялар лигаси финал. "Олимпиакос" - "Фиорентина" 1:0  0 02:43"Олимпиакос" — Европа Конференциялар лигаси ғолиби!  3 02:13Ўзбекистон Суперкубоги тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 01:17"Наполи" ёзда трансферлар учун 230 миллион ажратмоқчи  0 00:51Лукаку А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  1 00:34Левандовски, Шченсни, Милик — Польша Евро-2024 учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди  0 00:10БАА Про лигаси. Ғаниев голли узатмаси билан "Шабаб Ал Аҳли"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди  1 23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  9 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  6 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  19 22:51Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради"  22 22:42Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"  38 22:25"Насаф" — 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Тақдирлаш маросими)  8 21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  29

Маъмуржон Отақулов: "Йигитларда чарчоқ аломати кўриниб қолди" Янгиликлар

Маъмуржон Отақулов: "Йигитларда чарчоқ аломати кўриниб қолди"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 3-туридан ўрин олган "Андижон SGS” - “Ғиждувон" (5:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Маъмуржон Отақулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, 3-4 нафар асосий футболчиларимиз жароҳат сабаб ўйинга кела олишмади. Бундан ташқари йўлда тирбандликларга дуч келдик. Анча вақт мобайнида йўлда қолиб кетдик. Шу боисдан ҳам тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек бўлмади.

- Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасидаёқ 3 та тўп ўтказиб юбординглар. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Йигитлар балки ўйинга масъулият билан ёндашмагандир. Бош мураббийимиз бетоблиги сабаб ўйинга кела олмади. Қолаверса, бизда чарчоқ аломатлари ҳам кўриниб қолди.

- Жамоангиз футболчилари майдонда ўзаро тортишиб кетишди. Тартиб-интизом борасида муаммолар борми?

- Жуда тез голлар ўтказиб юбордик. Бунақа холатда ҳар қандай жамоада кайфият яхши бўлмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика