UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  3 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  15 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  22 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25

Мамазулунов "Навбаҳор"да қолади Янгиликлар

Мамазулунов "Навбаҳор"да қолади

Эртага жамоамизнинг Тошкентда ташкил этилган дастлабки ўқув-машғулот йиғини якунига етади.
Йиғин сўнггида футболчиларимиз Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши майдонга тушишади. Беллашув соат 11.00да бошланади. Сўнгги пайтларда мухлисларимиз таркибга янги ўйинчиларни қўшилмаётганлигидан норози бўлишмоқда. Барчага маълумки, ўтган йилги таркиб ўзаги сақлаб қолинган. Айнан шу сабабли жамоага олдинги йилларга қараганда камроқ футболчи келди. Ҳозирда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби айрим позицияларни кучайтириш борасида зарур бўлган футболчиларни қидиришмоқда. Бу борада асосий урғу хорижий футболчиларга қаратилаётганини инобатга олиш лозим. Яъни, селекция ишлари бир зумга бўлсада тўхтатилганича йўқ. Агарда жамоа ўйинига мос тушадиган, легионер талабига жавоб берадиган футболчилар топилса, улар жамоа сафига қўшилишади.

Мавсумлар оралиғидиа жамоамизга жалб этилган Мўйдин Мамазулумов "Навбаҳор"да қоладиган бўлди. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов тажрибали футболчи билан келишувга эришилганлигини маълум қилди.

Эртага бўлиб ўтадиган ўйиндан сўнг футболчиларимизга бир неча кунлик таътил эълон қилинади. Навбатдаги йиғин ҳам Тошкентда бўлиб ўтади. Ушбу машғулотлар 3 февральдан бошланади. Пойтахтдаги навбатдаги йиғин чоғида "Навбаҳлор" ПФЛ кубогида қатнашади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика