UZ

Сўнгги янгиликлар

16:47Жо Харт фаолиятини якунлади  0 16:11"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди  1 15:38"Насаф" ва "Динамо" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:30"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади  18 15:05Карикатура: Чемпионшипга тушиб кетган Компани "Бавария"да!  1 14:20Энрике ПСЖда Мбаппенинг ўрнини ким эгаллашини айтди  5 13:52"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" франциялик ярим ҳимоячи учун курашади  2 13:22"Барселона" Луис Диасни "Ливерпуль"дан харид қилиш учун ўз ўйинчисини сотиши мумкин  3 12:41"Челси" италиялик мутахассисга уч йиллик шартнома таклиф қилди  2 12:17Де Брюйненинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум бўлди  3 11:50Тиагу Алькантара "Барселона"га қайтиши мумкин?  1 11:21"Ман Сити" ва МЮ Англия суперкубоги соврини учун қачон ўйнайди?  2 10:52ОКМКнинг "Нефтчи" билан ўйин учун қайдномаси маълум  0 10:04ОЧЛ. "Ал Айн" биринчи ва охирги чемпион  14 09:45"Пахтакор" ва "Қизилқум" муроса кўчасини танлаган учрашувдан галерея  2

Максим Шацких "Пахтакор" тарихида энг кўп академия тарбияланувчисидан фойдаланган мураббий бўлди Янгиликлар

Максим Шацких "Пахтакор" тарихида энг кўп академия тарбияланувчисидан фойдаланган мураббий бўлди

Кеча Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Грузиянинг "Самгурали" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этганди.

Бу баҳс ўзига хос сабаб билан клуб тарихига кирадиган бўлди.  

"Асосий таркибнинг 11 нафар футболчиси ичида Санжар Қувватовдан ташқари қолган барча футболчилар "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари бўлди. Бу 9 нафар футболчимиз айни пайтда Равшан Ҳайдаров қўл остида Ўзбекистондаги Осиё чемпионатига тайёрланаётган бир пайтдаги вазият.

Кечаги таркибга назар ташласак, у ерда Муҳаммадқодир Ҳамралиев (2001, Станислав Кудряшов), Диёр Холматов (2002, Тимур Алимхўжаев ва Дилшод Нуралиев)ни катта футболчи сифатида кўрамиз. Ваҳолангки, булар энди 21-22 ёшни қарши оляптилар. 2004 йилда таваллуд топган ва Олим Шокиров қўл остида катта бўлган Абдумажидов, Поёнов, Тодоров, Ўктамов, Беглархонов ҳамда Турдимуродов. Фарҳод Нишоновнинг 2005 йилда тарбиялаганларидан Ўринбоев ва Саиднуруллаев. Яна ўйинда қатнашмаганлар орасида Хожиакбар Алижонов (1997, Жасур Абдураимов) ва Шаҳзод Азмиддинов (2000, Тимур Олимхўжаев).

"Пахтакор" жамоасининг фалсафаси академиядан таваллуд топган жамоалар билан чемпион клуб яратиш. 

Албатта, бу иш бугунча ўртоқлик ўйинида амалга ошди. Умид қиламиз, клубимиз менежерлари ва бош мураббий Максим Шацких ёрдамида Суперлига, кейинчалик ОЧЛда ҳам мана шундай натижага эришамиз", - дейилади клуб матбуот-хизмати хабарида. 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика