UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  0 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  9 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  1 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  4 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  4 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3

Максим Шацких: "Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашимизга шубҳа қилмаяпман" Янгиликлар

Максим Шацких: "Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашимизга шубҳа қилмаяпман"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Бу кубок учрашуви, биринчи учрашувимиз. "Пахтакор" қайси турнирда иштирок этишидан қатъий назар, энг максимал даражадаги вазифа юклатилади. Бугунги ғалабамиз гуруҳдан чиқиш учун муҳим қадам бўлди. Ўйиндан аввал режа қилганимиздек кўп вазиятлар ярата олмагандирмиз, лекин 90 дақиқа давомида рақиб дарвозаси хавф остида бўлди. "Пахтакор"нинг асосий таркиби чемпионат ва кубок баҳсларида ҳам иштирок этмоқда. Футболчилар жисмоний жиҳатдан кўп куч сарфлашмоқда, сабаби ёш футболчилар терма жамоа йиғинига жўнаб кетишган. 

- Ёзда Банашак ва Папава каби легионерларга жавоб бериб, таркибни кучайтириш режалари борми?

- Трансфер ойнаси очилиши билан, биз ўз ишимизни бошлаймиз. Ўзингиз биласиз, заҳира ўриндиғида фақат ёш футболчилар ва улар ҳали асосий таркибда ўйнаб кета олиши қийин масала. Ёзда янги трансферлар амалга оширамиз, сабаби бизни чемпионлар лигаси учрашувлари кутиб турибди.

- Бир нечта учрашув олдин "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган эди. Бугунги учрашувда эса "Сўғдиёна" анча кучли ўйин ўтказди. Бунга сабаб "Пахтакор" бугун яхши ўйин кўрсата олмаганими ёки "Сўғдиёна" кучлироқ бўлдими?

- Рақибимиз яхши тайёргарлик кўрибди. Улар прессинг қилиб ўйнашга интилишди, лекин биз осонликча ушбу босимдан чиқиб кета олдик. Улар битта голли вазият яратишди ва ўша вазиятда дарвозабонимиз жамоани қутқарди, қолган вазиятларни хавфли демаган бўлардим. Албатта, чемпионат ва кубок баҳслари ўртасида катта фарқ бор. Мисол учун бугун ярим финал баҳси бўлганида, йигитлар ўйинга бошқа кайфиятда тайёргарлик кўришар эди. Биринчи учрашув бўлгани сабабли, бироз эркинроқ ҳаракат қилдик. Мен шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айта оламанки, кубокдаги учрашувларга бўлган тайёргарлик чемпионат ўйинларидан бироз фарқ қилади. Ўйин сифати ёмон бўлмади. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашимизга шубҳа қилмаяпман. Мисол учун, бугун биринчи маротаба гол ўтказиб юбормадик(кулади).

- Ҳужум қилишда ва реализацияда муаммолар пайдо бўлмоқда. Жамоанинг кўп голларига Черан муаллифлик қилмоқда. Бунга сабаб Ҳамдамов марказий ҳужумчи бўлиб ўйнаётганими?

- Биз бор имкониятимиздан фойдаланмоқдамиз. Таркибимиздаги кўп футболчилар айни дамда бизга ёрдам бера олишмаяпти. Муаммолар устида ишлашда давом этамиз. Бизни олдинда 10 кунлик танаффус кутиб турибди. Кейинги учрашувга қадар биз фақат ўзимизга таянишимиз керак. Сабаби кўпгина футболчиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун, йиғинга жўнаб кетишди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика