UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  36 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Маҳлиё Сарикова: «Одил Аҳмедовдек меҳнатсевар футболчини кўрмадим» Янгиликлар

Маҳлиё Сарикова: «Одил Аҳмедовдек меҳнатсевар футболчини кўрмадим»

«Севинч» муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 2006 йилдан бери олтин медалларни ўзларида сақлаб келаётган қаршиликлар жорий мавсум 20та учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, ўзига хос рекорд ўрнатишди.
Рақиблар дарвозаси 93 марта ишғол қилинди, бор-йўғи 9та гол ўтказиб юборилди. Турнир якунланишига икки тур қолганда 12-чемпионлик муддатидан аввал нақд қилинди. Бундан ташқари, воҳа жамоаси финал учрашувида «Металлург W» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида 9 карра Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. Шу тариқа, «Севинч» йилни «олтин дубль» эгаси сифатида якунлади. Биз жамоа аъзоси Маҳлиё Сариковадан мавсум якунлари юзасидан интервью олдик.

- Маҳлиё, аввало, «олтин дубль» қайд этилгани билан табриклаймиз. Суҳбатимиз бошида мавсум таассуротлари билан ўртоқлашсангиз.


- Табрик учун раҳмат. Аввалги йилларда бўлгани каби бу мавсум ҳам биз учун омадли келди, Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси эканлигимизни яна исботладик. Лекин бироз қийинчиликка учраганимиз ҳам бор гап. Рақобатчи жамоалар жиддий қаршилик кўрсатишди.

- XV Ўзбекистон кубоги финалида «Металлург W» жамоасини 2:0 ҳисобида енгдинглар. Четдан қараган мухлис «Севинч» осон ғалабага эришибди, деб ўйлайди. Аслида ҳам шундай бўлдими?


- Финалгача бўлган босқичда жамоамиз 7 марта майдонга тушди. Ана шу ўйинларнинг фақат биттасида дуранг қайд этдик, қолган учрашувларда ғалаба қозондик. Тошкентдаги «Жар» стадионида ўтказилган финалда зафар қучдик. Ўтган йиллар билан таққосласак, нисбатан осонроқ ғалабага эришдик. Бундан аввалги икки мавсумда «Металлург W»нинг қўли баланд келганди. Бу сафар эса ўша мағлубиятлар учун реванш олдик ва жамоамиз тарихидаги 9-кубокни ютдик. Шунга қарамай, финал учрашуви анча ҳаяжонли кечди. Албатта, бу ютуқлар ўз-ўзидан қўлга киритилгани йўқ. Рекорд даражадаги муваффақиятлар замирида футболчилар ва мураббийларнинг машаққатли меҳнатлари ётибди. Биринчи навбатда, жамоамиз устози, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Владислав Ханга раҳмат айтмоқчиман. «Севинч»нинг ғалабаларида ушбу мутахассиснинг хизматлари беқиёс. Нафақат катта футбол, балки мини-футболда ҳам бу йил жамоамиз «олтин дубл»га эришди.

- Чемпионатимиз савиясида ўзгариш кузатиляптими?


- Ўзгариш бор. «Андижанка»га ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Сўнгги 2-3 йил ичида «Металлург W» биз учун жиддий рақибга айланди. «Бунёдкор»да ҳам ўзгаришлар катта. Лекин асосий рақиб Бекобод жамоаси бўлиб қолмоқда.

- Бу йил БААнинг «Ал-Ваҳда» клубида тўп сурдингиз. Натижа ўзингиз кутганингиздек бўлдими?

- Ҳа, таассуротлар ўзгача. Анчадан бери хориж клубида ўйнашни орзу қилардим. Бу йил менга легионер мақомида тўп суриш насиб этди. Лекин таққослайдиган бўлсак, бизнинг қизларимиз улардан анча кучли экан. Тўғри, БААда ривожланиш суръати юқори эмас. Аммо футболга эътибор, инфратузилма, қизларнинг ўзидаги қизиқиш бизга қараганда яхшироқ. «Ал-Ваҳда»да сардор ҳам бўлдим. Умуман олганда, ушбу мамлакат чемпионатидаги фаолиятимдан кўнглим тўлди. Иккинчи даврада яна «Севинч»га қайтдим. Тўққизта учрашувда майдонга тушиб, 7та гол урдим.

- Бу йил терма жамоадаги фаолиятингиз қандай кечди?


- Яқинда Хитойдаги турнирда қатнашиб қайтдик. Осиё жамоаларига қарши майдонга тушишимиз керак эди, якунда эса Европа клублари билан ўйнадик. Лекин бу бизнинг фойдамизга ишлади.

- Терма жамоа ва клубдаги ўйин ўртасида фарқ борми?


- Тафовут жуда катта. Клубда бир неча йиллар мобайнида ҳамроҳ бўлган футболчилар билан ўйнайсиз. Уларга бемалол ишонч билдирасиз. Термага эса турли клублардан футболчилар таклиф этилади. Табиийки, бир-биримизни тушунишда айрим муаммолар кўзга ташланади. Агар шу камчиликлар бартараф этилса, натижа ҳам шунга яраша яхши бўлаверади.



- Машғулотларда ҳам фарқ борми?


- Албатта. Терма жамоа машғулотлари анча профессионал ва қизиқарли тарзда ташкил этилади.

- Футболдаги илк қадамлар қандай бўлган? Нима учун айнан шу спорт турини танлагансиз?


- Кичиклигимда кўчада ўғил болалар билан бирга тўп тепардим. қизиқишим шундан бошланган. Биринчи мураббийим қудрат ака қизлар жамоасига олиб борганлар. Ўша пайтда 12 ёшда бўлганман.

- Футболдан ташқари қайси спорт турига қизиқасиз?

- Боксга қизиқишим жуда юқори. Ҳатто уч йил давомида спортнинг шу тури билан профессионал тарзда шуғулланганман. Лекин мураббийим кетганидан кейин мен ҳам боксни тарк этганман.

- қайси клубга мухлислик қиласиз?

- «Реал» Мадрид клубининг ашаддий ишқибозиман. Бу жамоа иштирокидаги барча ўйинларни қолдирмай кўриб бораман.

- Жаҳон футболи юлдузларидан кимларга ҳавас қиласиз?

- Криштиану Роналдуга. Шу футболчининг ўйин услуби ёқади.

- Ўзимиздан-чи?

- Одил Аҳмедов. Бундай меҳнатсевар футболчини ҳали кўрмадим. қайси чизиқда бўлса ҳам ўйнаб кетаверади. Ўзимда ҳам худди шундай хислатларни шакллантиришга ҳаракат қиламан.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика