UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14"Goal" Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  0 15:54"Аякс" логотипини ўзгартиради  0 15:19Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0 14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  4 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  1 13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  2 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  3 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  1 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  1 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  1 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  2 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  8 10:20«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди  1

Мағлубият? Нима у? Янгиликлар

Мағлубият? Нима у?

Европа миллий чемпионатларида янги мавсумнинг 10га яқин турлари ўтиб бўлди.

Сайтимиз ўқувчиларига ҳозирга қадар ўз миллий чемпионатида мағлубият нималигини билмай келаётган клублар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"БАВАРИЯ"
9та ўйин 9та ғалаба. Тўплар нисбати - 29:4. Очко - 27


Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Бавария" рақибларни "авария" қилиб ташламоқда. Арьен Роббен ва Франк Рибери каби футболчилар жароҳатлари боис майдонга туша олмаётган бўлишига қарамай мюнхенликлар дастлабки 9та ўйиннинг 9тасида рақибларни таслим қилишди. Бу натижа Бундеслига рекорди сифатида қайд этилди. Тарихда ҳеч бир клуб мавсумни бу қадар ишончли тарзда бошламаган экан.

Бундан ташқари жамоа Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги дастлабки икки турда ҳам ғолиб бўлди. "Олимпиакос" 3:0, "Динамо Загреб" эса 5:0 ҳисобида яксон этилди.

Ички чемпионатда Роберт Левандовски ва Томас Мюллер ўзаро ким кўп гол уриш бўйича рақобатлашишни бошлаб юборишди. Ҳозирга келиб Левандовски ҳисобида 12та, Мюллер ҳисобида 9та гол бор. 9та ўйинда рақиблар дарвозасига 29та тўп киритган жамоа ўз дарвозасидан бор йўғи 4та тўп олиб чиқди.

Ҳозирга қадар "Байер" (3:0), "Вольфсбург" (5:1) ва "Боруссия Д" (5:1) каби кучли клубларни мағлуб этган "Бавария" қайси турда илк мағлубиятини қабул қилиб олиши мумкин? 13-турда Гвардиола жамоаси Гельзинкирхенда "шальке-04" меҳмони бўлади. Мана шу ўйинда "Голливуд ФК" мавсумда илк бор мағлубиятни тан олиши мумкин.



ПСЖ
10та ўйин 8та ғалаба, 2та дуранг. Тўплар нисбати - 21:5. Очко - 26


Охирги 3 йилда Францияда чемпионликни ҳеч кимга бермай келаётган Париж клуби бу мавсумда ҳам ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида қайд этилишмоқда. Лоран Блан шогирдлари мавсумнинг дастлабки 10та турида умуман мағлуб бўлишмади. Кўпчилик клуб Златан Ибрагимовичга боғлиқ эканини айтади. Лекин швециялик футболчи ушбу мавсумда жароҳатлар туфайли кўп ўйинларда майдонга тушмади. Златан йўқ бўлганида унинг ўрнини Эдинсон Кавани билинтирмасликка ҳаракат қилди. Ҳозирга келиб Кавани ва Ибра ҳисобида бир хил 6тадан гол бор.

Парижликлар ҳозирга қадар "Лилль", "Монако", "Бордо" ва "Марсель" каби грандларга ўйнаб бўлишди. Кўпчилик ПСЖнинг "Монако" майдонидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишини кутмаган эди.

Клуб қачон мағлуб бўлиши мумкин? Кейинги турда Блан шогирдлари мусобақа жадвалида тўртинчи поғонада бораётган "Сент-Этьен"ни қабул қилишади. Бу ўйинда сенсация кўрмасак 16-турдаги "Анже" - ПСЖ учрашувида кўришимиз мумкин. Сабаби Франция чемпионати дебютанти бўлган камтаргина "Анже" клуби мавсум давомида фақат бир марта мағлуб бўлди ва 21 очко билан ПСЖдан кейинги иккинчи ўринда бормоқда. Умуман олганда ПСЖ ҳам, "Бавария" ҳам мавсумни мағлубиятсиз ўтказишга қодир бўлган жамоа.


"РЕАЛ МАДРИД"
8та ўйин 5та ғалаба, 3та дуранг. Тўплар нисбати - 18:2. Очко - 18.


Мадриднинг "Реал" клубида ёзда мураббийлар штаби ўзгарди. Карло Анчелотти ўрнига испаниялик Рафаэль Бенитес келди. Кўпчилик Бенитес "Реал" даражасидаги мураббий эмаслигини айтишдан чарчамаяпти. Лекин замонавий футболда натижа бирламчи ҳисобланади. Бенитес жамоаси чиройли ўйнамаётгандир, лекин натижага эришмоқда. Мадрид клуби "Спортинг" ва "Малага"га қарши ўйинларда дуранг қайд этиб икки очко йўқотди. "Атлетико" билан баҳсда ҳам дуранг қайд этилди. Қолган баҳсларда "Қироллик клуби" ғалабага эришди.

Лекин жамоа Роналдунинг кайфиятига боғлиқ экани ҳеч кимга сир эмас. Сабаби жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан бири, "Олтин тўп" ва "Олтин бутса" соҳибининг ўйини чиқмаса жамоа ғалаба қозонишга анча қийналади. Агар Криштианунинг ўйини чиқса рақиблар учрашув тугашини сабрсизлик билан кута бошлашлари турган гап. Бу мавсумда Роналдудан ташқари Карим Бензема ҳам мунтазам равишда гол уриб келмоқда. Франциялик футболчи бир неча бор муҳим голлар уриб жамоасига уч очко тақдим этди. Айни пайтда Бензема ҳисобида ҳам, Роналду ҳисобида ҳам 6тадан гол мавжуд.

Мадрид клуби Чемпионлар лигасидаги дастлабки икки ўйинда осон ғалабаларга эришди. Дастлаб "Сантьяго Бернабеу"да "Шахтёр"га жавобсиз тўртта тўп "совға" қилинган бўлса, сўнгра Швецияда "Мальме"га иккита гол урилди.

Жамоа қачон мағлубиятга учраши мумкин? Кейинги турда "Реал" Вигода "Сельта" меҳмони бўлади. Агар бу баҳсда ҳам ютқазмаса 12-турдаги "Эль Класико"да бу нарса рўй бериши мумкин. Албатта бу шунчаки тахминлар холос.


"СЕЛЬТА"
8та ўйин 5та ғалаба, 3та дуранг. Тўплар нисбати - 17:8. Очко - 18.


Ушбу мақоладаги энг кутилмаган жамоа бу шубҳасиз Вигонинг "Сельта" клубидир. Эдуардо Бериссо шогирдлари Испания чемпионатининг стартини худди "Реал" каби бошлашди. Қизиғи кейинги турда бу икки жамоа Вигода тўқнаш келишади.

Нолито ва Яго Аспас тандеми рақиб футболчиларининг тушларига кириб чиқаётган бўлса керак. Бу икки футболчи жами 9та гол урди. Нолито сентябрь ойида чемпионатнинг энг яхши футболчиси номига ҳам сазовор бўлди. Кўпчилик "Сельта" учун тақвим қулай келгани учун мағлубиятсиз серияга эришди дейиши мумкин. Бироқ сафарда "Севилья" ва "Вильярреал"га қарши, ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилган жамоага тақим осон келди дейиш мантиқсизлик бўлади. "Сельта" 5-турда "Барселона"ни ўз уйида 4:1 ҳисобида таслим қилишини ҳеч ким кутмаганди.

Жамоа қачон мағлуб бўлиши мумкин? Юқорида айтиб ўтганимиздек Бериссо жамоаси 9-турда Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилади. Агар бу синовдан ҳам муваффақиятли ўтилса бу ҳақиқий сенсация бўлади. Умуман олганда жамоа исталган рақибга қарши ўйинда имкониятни бой бериб қўйиши мумкин. Ўтган мавсумнинг дастлабки 8 туридан сўнг "Сельта" ҳисобида 1та мағлубият бор эди, мавсум охирида бу рақам 13тага ўзгарганди.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика