Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"
16 мар 14:56
Янгиликлар
Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес "Вест Хэм" билан дурангдан (1:1) сўнг жамоанинг чемпионлик учун имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
АПЛнинг 30-тур учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди.
"Биз қўлни туширмоқчи эмасмиз, курашни давом эттирамиз. Бу қийин бўлишини биламиз, чунки тажрибага эгамиз ва ғалаба учун нима кераклигини биламиз. Албатта, фарқ катта, аммо биз охиригача курашамиз", – деди Родри.
"Шаҳарликлар" 30 турдан сўнг Англия чемпионати турнир жадвалида 61 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. "Арсенал" билан орадаги фарқ 9 очко, аммо "канонирлар"да бир ўйин кўп.
Шунингдек, 22 март куни "Арсенал" ва "Манчестер Сити" Англия Лига Кубоги финалида тўқнаш келади, 19 апрель куни эса 33-турда "Этихад"да учрашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар