Лопес: "Икардини Нара йўлдан урмоқда"
14 июл 2019 21:29
Янгиликлар
Лопес: "Икардини Нара йўлдан урмоқда"
"Барселона"нинг собиқ футболчиси Макси Лопес ватандоши Мауро Икардини ўзининг собиқ рафиқаси Ванда Нарага уйланганига танқид қилди.
"Бизда суд қарори бор, аммо у буни умуман бажармаган. Мауро ва Ванда менга болаларим билан кўришгани қўйишмаяпти. Сўнгги бир йилда мен уларни атиги икки марта кўрдим. Ванда билан гаплашмоқчи бўлсам, доимо гапни ижтимоий тармоққа сотаверади. Шу боисдан узоқ муддат у билан гаплашганимча йўқ.
Мауро ва Ванда мени ҳурмат қилишмайди. Менимча Нара эри Икардини йўлдан урмоқда. Маурога ота бўлсанг, тушунасан деб айтгандим ва у ҳар доим алоқани узиб қўяверди", - деди Лопес.
Лопес ва Нара ўртасида 3 фарзанд бор. Шунингдек, Нара Икардидан ҳам бир фарзандли бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар