“Локомотив”нинг 60-голини ким уради?
30 сен 2016 17:36
Янгиликлар
“Локомотив”нинг 60-голини ким уради?
“Темирйўлчилар” ҳисобида ҳозирча 59та гол бор. Бу борада кейинги ўринларни “Насаф” билан “Бунёдкор”га тегишли.
Ҳар иккала клуб ҳам 41тадан тўп киритган. “Локомотив” эса гол уриш бўйича энг яқин таъқибчиларидан 18 голга илгарилаб кетган. Агар жамоамиз яна битта тўп киритса, бу мавсум олий лигадаги голлари сони 60тага етади. Қизиқ, 60-голни уриш кимга насиб этаркин?
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” навбатдаги учрашувни ўз майдонида “Қўқон-1912″га қарши ўтказади. Бу учрашув 14 октябрга мўлжалланган. “Локомотив” футболчилари биринчи даврада 36та гол уришганди. Иккинчи даврада эса бу кўрсаткич ҳозирча 23та голни ташкил қилмоқда.
“Локомотив”нинг бу мавсум олий лигада гол урган футболчилари:
Темурхўжа Абдухолиқов – 16
Сардор Мирзаев – 10
Марат Бикмаев – 9
Сервер Жепаров – 7
Санжар Шоаҳмедов – 6
Тимур Кападзе – 3
Кахи Махарадзе – 2
Олег Зотеев – 2
Икром Алибоев – 1
Ислом Тўхтахўжаев – 1
Артур Геворкян – 1
(Автогол – 1)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар