UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Суперлига. "Навбаҳор" — "Олимпик" 0:0 (матнли трансляция)  36 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0 19:41"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди  0 18:50"Динамо" - "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  5 18:48"Ред Булл" "Лидс" клуби ҳомийсига айланди  0 18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  8 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  3 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  12 17:20Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин  3 16:50"Футбол олами". Неъматовнинг паненкаси ёхуд Суперкубок баҳси қандай ўтди?   4 16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  1 15:07"Ал Насср" ёзда Алиссонни сотиб олмоқчи  6 14:40Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум  7

“Локомотив” спорт директори Равшан Муқимов: “ПФЛ раҳбари бўладиган одам биринчи навбатда мутахассис бўлиши керак” Янгиликлар

“Локомотив” спорт директори Равшан Муқимов: “ПФЛ раҳбари бўладиган одам биринчи навбатда мутахассис бўлиши керак”

ПФЛ раҳбари клублар томонидан сайланиши керакми ёки ЎФА томонидан тайинланиши лозимми?

Бу борада кечаги “Тезкор Студия” лойиҳасида “Локомотив” клубида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган мутахассис, жамоа спорт директори Равшан Муқимов фикрларини билдирди.

“Сайланадими ёки бошқами буни фарқи йўқ. Энг асосийси келаётган одам шу ишни мутахассиси бўлиши керак. Ким келса ҳам шу лигани кўтараман, клубларни кучайтираман, ривожлантираман деган мақсадда келиши лозим. Русчада айтганда авторитетни ўзини ишини яхши биладиган одам керак.

Шахсан ўзимда тўғриси биронта кўрсата оладиган номзодим йўқ. Яхши бир номзод топиб беринг, қани ўша йўқ. Ҳозир мана болалар футболи ҳақида ҳам гапирилди. Биз борини ҳам йўқотиб юбордик. Турли чемпионатлар, мусобақалар, турнирларга олиб бордик. Олдинлари стадионларга 30 мингдан кам одам келмасди. Биз Наманганга ўйнагани борганимизда 60 мингача мухлис келарди. Ҳозирги келаётган 25 минг одам у пайт билан солиштирганда ҳеч нарса эмас.



Ҳозир фақат футболда эмас, мактаб ва бошқа соҳаларда ҳам кадр йўқ. Ҳамма пул топиш билан овора бўлди, ўқишни ўйламади ҳеч ким. Бор стадионлар йўқ бўлиб кетди. Олдинлари ҳар бир ҳудудни ва клубни ўз мактаби бўларди. Ҳар бир жамоани содиқ ўйинчиси бўларди, ҳозиргидек сотқинлар йўқ эди ҳисоб.

Ҳозирда замон зайли билан барча клублар энди ўз академиясини қуришни бошлади. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўз вақтида футбол мактабига асос солиб қўйди. Аслида барчада инфратузилма шунақа бўлиши керак. ПФЛда ким келишидан қатъий назар маълум бир аниқ тизим ишлаши лозим”,- дейди "Локомотив" спорт директори.


Кечаги "Тезкор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин:  


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика