“Локомотив”: Сервер Жепаров Эрон клубига ўтди
14 янв 2017 15:00
Янгиликлар
“Локомотив”: Сервер Жепаров Эрон клубига ўтди
2016 йилги мавсумда “Локомотив”нинг муваффақиятли ўйин намойиш этиб, Ўзбекистон чемпиони бўлишига ва мамлакат кубогини қўлга киритишига улкан хисса қўшган ярим ҳимоячи Сервер Жепаров фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.
Осиёнинг энг машҳур ярим ҳимоячиларидан бири саналадиган Сервер Жепаровга Эрон жамоаларидан бири таклиф билан чиқди ва миллий терма жамоамиз аъзоси мазкур таклифни қабул қилди. Шу тариқа, Сервер “Локомотив”ни тарк этадиган бўлди.
Таъкидлаш жоизки, Сервер Жепаров ортда қолган 2016 йилги мавсумда жамоамизнинг чин маънодаги етакчиларидан бирига айлана олди ва “Локо”нинг халқаро ва ички майдонда муваффақият қозонишига ўзининг салмоқли хиссасини қўша олди. У барча мусобақаларда 34 та учрашув ўтказди ва 8 марта рақиблари дарвозасини ишғол этишга эришди.
“Локомотив” жамоаси Сервер Жепаровнинг бундан кейинги фаолиятига омад тилайди ва унга жамоанинг муваффақиятларига қўшган улуши учун миннатдорчилик билдиради.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар