UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  243 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  18 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  3 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

“Локомотив” жуда қийин ўйинда “Металлург”ни мағлуб этди Янгиликлар

“Локомотив” жуда қийин ўйинда “Металлург”ни мағлуб этди

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 13-дақиқада Икром Алибоевнинг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига тегиб, майдонни тарк этди. 14-дақиқада Олег Зотеевнинг узатган тўпига Тимурхўжа Абдуҳолиқов етиб бора олмай қолди. Акс ҳолда ҳужумчи бўш қолган дарвозани ишғол қиларди. 

42-дақиқада Исломбек Исоқжонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан оширилган тўпга Ислом Тўхтахўжаев улгурмади. 45+1-дақиқада Сардор Мирзаевнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

58-дақиқада Сардор Мирзаевнинг узоқ масофадан тепган тўпини Жавоҳир Илёсов ушлаб олди. 63-дақиқада Абдухолиқовнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

66-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.

87-дақиқада Сардор Мирзаев яқин масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. 

90-дақиқада Анзур Исмоилов жарима майдони ичидаги пала-партишликдан сўнг гол урди - 1:0.


“ЛОКОМОТИВ” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:0
Ҳакамлар
: Ҳасан Рўзиев, Шохруҳ Аъзамов, Равшан Кападзе, Султонмурод Абдураҳмонов.
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Александр Давиденко.

Гол: Анзур Исмоилов 90, - 1:0.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов, 9. Икром Алибоев, 15. Сардор Мирзаев, 7. Садриддин Абдуллаев (77. Диёржон Туропов, 80), 22. Санжар Шоаҳмедов (80. Фарруҳжон Иброҳимов, 69), 10. Марат Бикмаев, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов (19. Хусниддин Ғофуров, 64).
Захирадагилар: 12. Маъмур Икромов, 14. Азиз Амонов, 21. Николай Погребняк, 23. Идрис Бикмайкин, 74. Алишер Шоғуломов, 88. Игорь Йелич.

"Металлург": 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Зоир Жўрабоев, 5. Аббос Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев, 9. Забихилло Ўринбоев, 10. Исломбек Исоқжонов (91. Павел Смоляченко, 76), 15. Зоҳид Абдуллаев (11. Муҳаммаджон Султонов, 82), 22. Давронбек Умиров (90. Зафар Тўраев, 85), 37. Шерзод Файзиев, 42. Худойшукур Сатторов, 77. Муҳаммад Исаев.
Захирадагилар: 1. Зафар Сафоев, 14. Аброр Тошқўзиев, 16. Жасур Ҳасанов, 87. Баҳодир Пардаев, 88. Аброр Ҳусинов, 92. Отабек Зокиров.

Огоҳлантиришлар: Забиҳилло Ўринбоев 22, Исломбек Исоқжонов 25, Олег Зотеев 28, Муҳаммаджон Султонов 88,

Четлатиш: Забиҳилло Ўринбоев 66


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика