UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  7 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  9 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  22 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4

“Локомотив” жуда қийин ўйинда “Металлург”ни мағлуб этди Янгиликлар

“Локомотив” жуда қийин ўйинда “Металлург”ни мағлуб этди

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 13-дақиқада Икром Алибоевнинг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига тегиб, майдонни тарк этди. 14-дақиқада Олег Зотеевнинг узатган тўпига Тимурхўжа Абдуҳолиқов етиб бора олмай қолди. Акс ҳолда ҳужумчи бўш қолган дарвозани ишғол қиларди. 

42-дақиқада Исломбек Исоқжонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан оширилган тўпга Ислом Тўхтахўжаев улгурмади. 45+1-дақиқада Сардор Мирзаевнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

58-дақиқада Сардор Мирзаевнинг узоқ масофадан тепган тўпини Жавоҳир Илёсов ушлаб олди. 63-дақиқада Абдухолиқовнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

66-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.

87-дақиқада Сардор Мирзаев яқин масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. 

90-дақиқада Анзур Исмоилов жарима майдони ичидаги пала-партишликдан сўнг гол урди - 1:0.


“ЛОКОМОТИВ” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:0
Ҳакамлар
: Ҳасан Рўзиев, Шохруҳ Аъзамов, Равшан Кападзе, Султонмурод Абдураҳмонов.
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Александр Давиденко.

Гол: Анзур Исмоилов 90, - 1:0.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов, 9. Икром Алибоев, 15. Сардор Мирзаев, 7. Садриддин Абдуллаев (77. Диёржон Туропов, 80), 22. Санжар Шоаҳмедов (80. Фарруҳжон Иброҳимов, 69), 10. Марат Бикмаев, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов (19. Хусниддин Ғофуров, 64).
Захирадагилар: 12. Маъмур Икромов, 14. Азиз Амонов, 21. Николай Погребняк, 23. Идрис Бикмайкин, 74. Алишер Шоғуломов, 88. Игорь Йелич.

"Металлург": 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Зоир Жўрабоев, 5. Аббос Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев, 9. Забихилло Ўринбоев, 10. Исломбек Исоқжонов (91. Павел Смоляченко, 76), 15. Зоҳид Абдуллаев (11. Муҳаммаджон Султонов, 82), 22. Давронбек Умиров (90. Зафар Тўраев, 85), 37. Шерзод Файзиев, 42. Худойшукур Сатторов, 77. Муҳаммад Исаев.
Захирадагилар: 1. Зафар Сафоев, 14. Аброр Тошқўзиев, 16. Жасур Ҳасанов, 87. Баҳодир Пардаев, 88. Аброр Ҳусинов, 92. Отабек Зокиров.

Огоҳлантиришлар: Забиҳилло Ўринбоев 22, Исломбек Исоқжонов 25, Олег Зотеев 28, Муҳаммаджон Султонов 88,

Четлатиш: Забиҳилло Ўринбоев 66


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика