UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:43Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  3 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  2 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  4 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  11 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  14 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7

"Локомотив" Италиянинг "Рома" клуби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда Янгиликлар

"Локомотив" Италиянинг "Рома" клуби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив" футбол клуби ўз олдига юқори ўринларни қўйиш билан бирга ҳар томонлама етакчи бўлиш мақсадида ўз инфратузилмаси, академия, маркетинг ва стадионда мухлисларга қулайлик яратиш бўйича ҳам ишлар олиб бормоқда.

Куни кеча "Локомотив" ПФК бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов Италиянинг "Рома" клуби бош директори Мауро Балдиссони таклифига биноан клуб офисига ташриф буюрди. Бу учрашувдан асосий мақсад айни дамда "Рома" футбол академиясига раҳбарлик қилаётган Франческо Тотти ва яқин кунларда қурилиши бошланадиган “Локомотив” футбол академияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу билан бирга “Локо” сафида етишиб чиқаётган ёш, истеъдодли футболчиларни малака ошириш учун Римга юбориш, мураббийлар учун дастурлар ва амалий қўлланмаларни тақдим этиш, маркетинг соҳасини ривожлантириш, италияликлар тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш ҳисобланади. 

Учрашув давомида Тўлабек Акрамов аввало ўзбек футболи эришаётган ютуқлар, Профессионал футбол лигаси томонидан амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар ҳамда “Локомотив” жамоаси ҳақида маълумот берди. Римликлар бош директори Мауро Балдиссони ва клубнинг ривожланиш стратегияси бўйича директори Алекс Зекка “Рома” футбол клуби, академия, мухлислар билан ишлаш, маркетинг соҳалари ҳақида маълумот бериб ўтишди. 

Балдиссони италияликлар Хитойда ва АҚШда қурилган "Рома" футбол академиялари тўғрисида фикр юритиб, Ўзбекистонда "Локомотив" билан ҳамкорликда ишлаш таклифи жудаям фойдали эканлиги ҳамда Ўрта Осиё футбол бозорига анчадан бери қизақаётганини таъкидлаб ўтди. 

"Рома" бош директори ҳамкорликнинг дастлабки босқичида “темирйўлчилар” мураббийлари ва бир нечта истеъдодли футболчиларни малака ошириш учун Италияга таклиф этди. Шу билан бирга халқаро ҳомийларни жалб этиш, улар билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш борасида ўз таклифларини берди. 

Ўзаро суҳбатдан сўнг Тўлабек Акрамовга "Рома" футбол клуби уй стадиони, клуб базаси, расмий дўконлар фаолияти таништирилди. Жудаям самарали ўтган учрашувда томонлар клублар ўртасида алоҳида стратегия бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика