"Локомотив" футболчиси рақибига зарба бергани учун четлатилди, "Динамо" ўйинчисига худди шундай ҳолат учун қизил кўрсатилмади. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик фаолияти таҳлили
26 сен 12:34
Янгиликлар
"Локомотив" футболчиси рақибига зарба бергани учун четлатилди, "Динамо" ўйинчисига худди шундай ҳолат учун қизил кўрсатилмади. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик фаолияти таҳлили
Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф! " Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 19-тур ўйинларидаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.
✅ "Нефтчи" - "Қизилқум"
Ушбу эпизодда “Қизилқум” ҳимоячиси икки марта қоида бузди. "Нефтчи" ҳужумчисининг орқасида турган навоийликлар ўйинчиси чап оёғи билан рақиб ҳужумчисининг оёғига тегинган, бу эса унинг ҳаракатланиш мувозанатини бузган. Сўнгра ҳимоячи ҳужумчининг ҳаракат траекториясини кесиб ўтган. "Қизилқум" дарвозасига пенальти тўғри белгиланган.
✅ "Нефтчи" - "Қизилқум"
Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаганига ва ҳакамлар ўйинни давом эттири, тўғри иш қилганига деярли 100% аминман. Ёрдамчи ҳакам дарвоза чизиғи бўйлаб қулай нуқтада жойлашганди, унинг вазиятни кузатиш имконияти юқори эди. Қўшимча далиллар ҳам мавжуд: тўпни тепиб юборган “Нефтчи” ҳимоячисининг оёғи қисман дарвоза чизиғидан юқорида жойлашган. Шунга кўра, бу ҳолда тўп ҳам чизиқни тўлиқ кесиб ўтмаган. ВАР тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганига аниқ далил бўлган тақдирдагина вазиятга аралашиши мумкин эди.
✅ "Нефтчи" - "Қизилқум"
Ҳакамнинг пенальти белгилаш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин, ВАР вазиятга тўғри аралашади. Тўп узатилгандан кейин "Қизилқум" ўйинчиси тўпни кўкраги билан тўхтатиб олишга уринади. Шу пайт "Нефтчи" ҳимоячиси яккакурашга қўшилиб, тўпга ўйнашга уринмасдан, рақибни ортидан туртиб юборади. Бош ҳакам бу ҳолатда яхши позиция танлай олмаган, шу боис у дарҳол тўғри қарор қабул қила олмади.
✅ "Локомотив" - "Навбаҳор"
Ҳакамнинг қарори тўғри. "Локомотив" ўйинчиси курашсиз ва тўп ўйнашга уринмасдан, рақиб футболчисининг бош қисмига кетма-кет икки марта зарба йўллайди. ВАР эпизодга тўғри аралашган, бу 100% четлатиш.
✅ "Сўғдиёна" - "Андижон"
Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарори тўғри. Ҳатто кичик "контакт" содир бўлган деб тахмин қилсак ҳам, "Сўғдиёна" ўйинчиси вазиятни бурттириб юборди. Бундан ташқари, агар қоидабузарлик ишлатилган тақдирда ҳам, вазият жарима майдони ташқарисида содир бўлган. Шу боис "Андижон" дарвозасига пенальти белгилаш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас.
✅ "Сўғдиёна" - "Андижон"
ВАР эпизодга нотўғри равишда аралашди. Вазият очиқ-ойдин эмас ва қоидаларни жиддий бузилишига олиб келмайди. Тўғри, "Андижон" ўйинчиси томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатларда етарлича жиддий қўполлик мавжуд, лекин бу "чегаравий" ҳолат ва сариқ карточкага яқинроқ. Бунда босиш ҳолати йўқ, қоидабузарнинг оёғи енгил тегиниш билан пастга тушмоқда. Яхшиямки, ҳакам ўзининг сариқ карточка ҳақидаги дастлабки қарорини ўзгартиргани йўқ.
❌ "Олимпик" - "Динамо"
Менимча, бу ҳолат "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувидаги вазиятга жуда ўхшайди. Яъни тўп учун курашилмасдан, футболчининг боши/бўйин қисмига ортдан ошкора зарба берилган. ВАР ҳодисага тўғри аралашди, бироқ ҳакам негадир "Динамо" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳолатда қизил карточка кўрсатилиши керак эди. Ҳакам хато қилди. Афсуски, бир турнинг ўзида бир-бирига ўхшаш икки вазиятнинг турлича талқин қилиниши ачинарли.
❌ "Олимпик" - "Динамо"
Ҳакам янглишиб, “Динамо” дарвозасига пенальти белгилади. Замонавий тенденцияларга кўра, бундай эпизодларда ҳакамлар ўйинни давом эттириши керак. Агар қўполлик бўлса, қоидабузарлик "Олимпик"нинг ҳужумкор ўйинчиси томонидан ишлатилган ҳисобланади. Лекин бу аниқ пенальти эмас. Бу вазиятда “Олимпик” футболчиси учун асосий муаммо шундаки, у тўп томон ҳаракатланмайди, аксинча, атайлаб секинлашиб, тўп томон югураётган “Динамо” ҳимоячиси томон ҳаракатланди. ВАР вазиятга аралашиши мумкин эди, лекин негадир ундай қилмади.
❌ "Сурхон" - "Бунёдкор"
Ҳакам томонидан жуда ғалати қарор қабул қилишди. Менимча, истиқболли ҳужумни бузгани учун “Сурхон” ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатилиши керак. Шу билан бирга, ВАР эпизодга аралашмади.
❌ "Сурхон" - "Бунёдкор"
"Бунёдкор"нинг 6-рақамли футболчисига нима учун сариқ карточка кўрсатилгани ва нега ҳакам ўйинни тўхтатиб қўйганини умуман тушунмаяпман. Агар қоидабузарлик ишлатилган бўлса, қўполлик “Бунёдкор”нинг бошқа футболчиси томонидан содир этилганди.
✅ "Сурхон" - "Бунёдкор"
Агар офсайд чизиқлари бўлса, бунга ишонган ҳолатда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиш мумкин. Жарима майдончасидаги вазият эса "Олимпик" - "Динамо" учрашувидаги ҳолатга ўхшайди. "Бунёдкор" ҳимоячиси тўпга тепишга улгурган бўлса, "Сурхон" ҳужумчиси тўп эмас, рақиб томон ҳаракат қилмоқда. Агар офсайд бўлмаганда, ўйинни давом эттириш керак эди. Бу ерда вазият ўйиндан ташқарида бўлгани учун ҳакамнинг омади келди.
❓ "Насаф" - ОКМК
Телетрансляциядаги аянчли такрорлардан ОКМК ҳимоячисининг қўлига тўп теккан-тегмаганини аниқлаш имконсиз. Бироқ, дарвоза ортида ҳакамлар бригадасига қўшимча ракурс бера оладиган камера борлиги аниқ (кадр кейинчалик пенальти тепилган пайт дарвоза ортидан кўрсатилади). Бу вазиятда фақат тахмин қилиш ва ҳакамнинг ОКМК дарвозасига пенальти тайинлаш қарорига ишонишдан бошқа илож йўқ.
Шу тариқа, Суперлиганинг 19-турида ҳакамлар тўртта хатога йўл қўйишди. Яна бир эпизодда экспертимиз сифатли такрорларнинг етишмаслиги (Насаф - ОКМК учрашувидаги пенальти) сабабли қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини аниқлай олмади.
Фикрлар