Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"
18 ноя 22:25
Янгиликлар
Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"
Учрашув давомида ўзбекистонлик футболчилар кўп марта майдонда сирпаниб кетишди, бунга пластмасса тишли бутсалар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Мураббий ушбу ҳолатга изоҳ берди ва муаммога айнан бутсалар сабаблигини тасдиқлади.
"Терма жамоани қабул қилиб олганимда ҳам бу нарсага қарши курашганмиз. Терма жамоа аъзосида 2-3 жуфт бутса бўлиши шарт деб доим айтиб келамиз. Ҳар хил майдон бўлади, шароит ҳар хил. Бу тўғрисида жуда кўп марта огоҳлантирганмиз, агар менинг гапларим нотўғри бўлса, бирор футболчи чиқиб гапирсин. Футболда майда деталлар бўлмайди. Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Учинчи голда ҳам футболчи оддий ҳолатда йиқилиб тушди. Бу ҳолатлар барибир ўйинга таъсир кўрсатди. Хайронман, футболчиларга буни такрор ва такрор айтганмиз. Бу эътибордан четта қолдириладиган нарса эмас. Футболчилардан доим профессионалликни талаб қиламиз, аммо бугун шундай нарса содир бўлди", -дейди Ислом Исмоилов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар
Италия — УЗБ 3—2.
Худо хохласа бу боллар бунданда кучайиб қайтишади.
Исломжон СИЗГА ҳам рахмат.келгуси Ишларга омад.